Икки кундан сўнг Самарқандда дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирокидаги “Grand Swiss 2025” турнири бошланади.

Истеъдод, ёшлик, тажриба ва тафаккурлар жанги саналадиган мазкур турнир ҳар икки йилда бир марта ташкил этилади.

Умумий мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ доллари иборат “Grand Swiss 2025” турнири 11 раундлик швейцарча тизимида ўтказилиб, уннинг эркаклар баҳсида 116 нафар, аёллар турнирида 56 нафар хотин-қиз иштирок этади.

Турнирда қатнашадиган 18 нафар шахматчи ФИДЕ рейтингида 2700 очкодан юқори баллга эга бўлса, 74 нафар гроссмейстер 2600–2699 баллга эга бўлган ҳолда ҳар қандай кучли шахматчини мағлуб эта оладиган жаҳон даражасидаги ўйинчилар саналадики,бу, Самарқанд мусобақаларининг ҳар бир тури такрорланмас шиддатли бўлишидан дарак бермоқда.

2026 йилги жаҳон чемпионати учун “Талабгорлар турнири”га 2 нафар эркак ва 2 нафар аёл шахматчиларни аниқлаб берадиган Самарқанд “Grand Swiss 2025”нинг эркаклар мусобақаси учун 625 минг АҚШ доллари, аёллар баҳси учун 230 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.

Айтиш лозим, 2019 йилда ташкил этилганидан буён икки йилда бир марта ўтказилиб келинаётган “FIDE Grand Swiss” шахмат бўйича жаҳондаги энг кучли классик турнири ҳисобланади.

Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович  Самарқандда мусобақалари остонасида журналистлар билан мулоқот чоғида халқаро мусобақаларни ташкил этишда бой тажрибага эга буюк шахмат мамлакати Ўзбекистонда ўтказилишидан хурсандлигини билдириб, "сўнгги йилларда шахмат саҳнасида янгича ҳаракатларни амалга ошириб келаётган ёшлар Самарқандда синовдан ўтади. Дунёдаги миллионлаб шахмат ишқибозлари Ўзбекистон орқали тафаккур олами бой ақл соҳиблари билан яқиндан танишади. Уларнинг бетакрор шахмат комбинацияларига гувоҳ бўлишади. Ишончим комилки, “Grand Swiss 2025” Буюк ипак йўли чорраҳасидаги қадим шаҳар тимсолида шахматнинг нафақат Марказий Осиёда, балки дунёдаги оммавийлашишига кучли ижобий таъсир кўрсатади",  дея таъкидлади.

Мамлакатимизда бошланиши кутилаётган "Grand Swiss” турнирининг бундан олдинги мусобақаларидаги натижаларга эътибор қаратсак,  учта эркаклар ва иккита аёллар тоифасидаги баҳслар кутилган ва кутилмаган натижаларни тақдим этганлигига гувоҳ бўламиз.

2019 йили Мэн оролида ташкил этилган  "Grand Swiss” турнирида хитойлик Ванг Хао Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Леван Аронян каби гигантларни доғда қолдириб, ғолибликни тантата қилганди. Уша турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 6 очко билан 154 нафар иштирокчи орасида 46-ўринни, Рустам Қосимжонов 5,5 очко билан 72-ўринни эгаллаганди.

2021 йили Литва пойтахти Ригада ўтган "Grand Swiss” турнирида Франция шарафини ҳимоя қилган Алириза Фирузжа тажрибали гроссмейстерларни мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигига номзодлар гуруҳидан жой эгаллаган вазиятда 108 нафар шахматчи орасида ҳамюртларимиздан Нодирбек Ёқуббоев 54, Нодирбек Абдусатторов 56,  Жавоҳир Синдоров 62, Шамсиддин Воҳидов 89-ўринлардан жой олганди. Ўша турнирда Ёқуббоев, Абдусатторов, Синдоров 5,5 очко, Воҳидов 4,5 очко жамғарганлиги эътиборли бўлганди.

2023 йилги "Grand Swiss”да  ҳиндистонлик Видит Сантош Гужарати 8,5 очко билан, Хикару Накамура 8 очко билан 2024 йилги жаҳон чемпионати номзодлари турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, турнирда дона сурган шахматчиларимиздан Жавоҳир Синдоров 7 очко билан 8, Нодирбек Абдусатторов 7 очко билан 12, Нодирбек Ёқуббоев 6,5 очко билан 14, Шамсиддин Воҳидов 5 очко билан 75-ўринни банд этганди.

Хўш, қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда ташкил этиладиган турнирда ҳамюртларимизнинг иштироки қандай бўлади? Жаҳон шахматининг энг кучлилари билан кечадиган мураккаб баҳсларда кимлар ватанимиз шарафини ҳимоя қилади?

“Grand Swiss 2025” турнири ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланган рўйхатга назар ташласак, эркаклар мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ФИДЕ рейтинги орқали баҳсларда иштирок этса, Ўзбекистон шахмат федерацияси тавсиясига кўра, Муҳиддин Мадаминов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Ортиқ Ниғматов, Абдумалик Абдусалимов кучлилар билан баҳсларда дона суради.

Турнирнинг аёллар гуруҳида Гулруҳбегим Тоҳиржонова рейтинг орқали, Афруза Ҳамдамова, Умида Омонова, Гулдона Каримова ва Мадинабону Халилова ташкилий қўмита тавсияси орқали  “Grand Swiss 2025”да етакчиликка даъвогарлик қилади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аркадий Дворкович: “Самарқанд мусобақалари шахматнинг дунёдаги юксалишига беқиёс таъсир кўрсатади”