Қўшма Штатлар Россия – Украина зиддиятини тартибга солиш доирасида Запорожье атом электр станцияси атрофида бетараф ҳудуд яратиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси манбаларга таяниб, ёзган.

Нашр ёзишича, агар ушбу режа амалга ошса, ҳудуд устидан назорат Вашингтонга берилиши мумкин.

Днепр дарёси чап қирғоғида, Энергодар шаҳри яқинида жойлашган Запорожье АЭС блоклар сони ва амалдаги қуввати бўйича Европадаги энг йирик шундай мажмуа ҳисобланади. Объектда ҳар бири бир гигаватт қувватга эга олтита энергоблок мавжуд.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШнинг Запорожье АЭС бўйича кутилмаган таклифи