Техасда кучли сув тошқини натижасида, сўнгги маълумотга кўра, 104 киши, жумладан 28 бола ҳалок бўлган. Табиий офатдан 4 кун ўтса-да, ҳамон 24 инсоннинг тақдири номаълум.
ВВС маҳаллий ҳокимият маълумотига таяниб ёзишича, энг кўп зарар кўрган Керр округида душанба оқшомига қадар 84 киши ҳалок бўлган, 11 одам бедарак.
Яна беш округ – Травис, Бернет, Уильямсон, Кендалл ва Том Гринда 20 киши ҳаётдан кўз юмган, 13 фуқаро ҳали топилмаган.

Миллий об-ҳаво хизмати 4 июлга ўтар кечаси баъзи жойларга ёққан ёмғир 3-6 соат давомида 125-250 ммга етганини қайд этган. Одатда, июль ойида бу ҳудудга ўртача 50 миллиметрдан сал кўпроқ ёғингарчилик тушади, яъни баъзи жойларда бир неча соат ичида одатда бир ойлик миқдордан 4-5 баробар кўп ёмғир тушган.
Техасда сув тошқини сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайт қутқарувчилар дарёнинг вайрон бўлган қирғоғини тарамоқда, йўқолганлар рўйхатида қолганларни қидириш давом этяпти.
Г.Сатторова, ЎзА