Вашингтон шаҳрига ташрифи доирасида Марказий Осиё халқаро институти директори Жавлон Ваҳобов Каспий сиёсий маркази Хавфсизлик ва сиёсат дастури раҳбари, бошқарув кенгаши аъзоси Ричард Хогланд билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади.

Ўзаро мулоқот чоғида жаноб Хогланд ушбу воқеанинг алоҳида аҳамиятини таъкидларкан, мазкур ташаббус хавфсизлик, иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш соҳаларида илмий изланишларни чуқурлаштириш ҳамда тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очишини қайд этди.

Ўз навбатида Ж.Ваҳобов ушбу муассаса МОХИ алоқа ўрнатган илк Америка таҳлилий маркази эканига урғу берди. Унинг фикрича, имзоланган битим илмий ва эксперт алмашинувини кенгайтириш, академик ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Томонлар таъкидлаганидек, ушбу ҳужжат янада кенгроқ ва тизимли шериклик учун замин яратади. Иқтисодиёт, сиёсат, эренергетика, кенг Транскаспий маконида минтақавий ўзаро боғлиқлик каби тадқиқот йўналишларини қамраб олган.

Каспий сиёсий маркази Вашингтонда жойлашган мустақил нотижорат ташкилоти бўлиб, минтақадаги энг долзарб масалаларга эътибор қаратади. Умумий муаммоларни чуқурроқ англашга хизмат қилувчи тадқиқотлар, мунозаралар учун қулай майдонга айланишга интилмоқда.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ тадқиқот маркази билан ҳамкорлик ўрнатилди