
АҚШ Сенатининг 50 нафар аъзоси Москва Украинадаги тинчлик жараёнида қатнашмаса, Россияга қарши санкция кучайтирилиши учун овоз беришга тайёрлигини маълум қилди.
- АгарРоссия Украина билан мустаҳкам тинчлик музокарасини рад этса ёки тинчлик ўрнатилгандан кейин Украина суверенитетига путур етказадиган ҳарбий аралашувни ўз ичига олган бошқа саъй-ҳаракатларни амалга оширса, ушбу санкциялар қўлланади, - дейилган шу ҳақдаги тегишли баёнотда.
АҚШ қонун чиқарувчилари Россиянинг нефти, гази ва бошқа маҳсулотларини сотиб олаётган мамлакатлардан импорт қилинадиган товарларга500 фоизлик бож ўрнатилишини ҳам таъкидлади.