АҚШ Сенатида 40 кундан бери давом этаётган “shutdown”ни бартараф этиш бўйича республикачи ва демократлар ўртасида келишувга эришилди, деб хабар бермоқда “DW” нашри.

Унга кўра, мамлакатдаги тиббий суғурта тизими бўйича имтиёзларни узайтириш масаласи келгуси овоз бериш муддатига қолдирилди. Шунингдек, “shutdown” даврида ишдан бўшатилган федерал хизматчилар ўз лавозимларига тикланиши бўйича келишувга эришилган.

Энди ушбу ҳужжатни Қўшма Штатлар палатаси ва президент Дональд Трамп имзолаши керак. Ҳозирда Сенатда республикачилар 100 ўриндан 53 тасига эга. Қонун лойиҳаси қабул қилиниши учун камида 60 овоз талаб этилади. Демократларнинг бир қисми келишувни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь ҳолатига кўра, АҚШдаги ҳукумат фаолияти тўхтаганига 40 кун бўлди. Бу мамлакат тарихидаги энг узоқ давр ҳисобланади. Конгресснинг Сенат ва Ваколатхоналар палатаси янги молия йили учун бюджет масаласида келишувга эриша олмагани оқибатида 750 мингга яқин федерал хизматчи маошсиз мажбурий таътилга чиқарилган. Фақат ҳаётий муҳим соҳалар: ҳаво ҳаракатини бошқариш, полиция, чегара хавфсизлиги ва тез тиббий ёрдам тизимлари ўз ишини давом эттирмоқда.

Д.Ҳакимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Сенати муроса қилди