АҚШ Сенатига мудофаа учун 925 миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Ушбу ҳужжат ҳар икки партия томонидан қўллаб-қувватланиб, маъқулланди. Бу ҳақда "The New York Times" ёзган.

Мазкур қарор Қуролли кучларни такомиллаштириш, жумладан янги сув ости кемалари ва қирувчи самолётлар сотиб олиш, шунингдек Украина учун хавфсизликка ёрдам бериш дастурини 2028 йилгача узайтириш ва молиялаштириш 500 миллион долларга оширишни назарда тутади.

Бундан ташқари қонунда мудофаа шартномаларини янгилаш чоралари ҳамда Ироқ ва Форс кўрфазида ҳарбий куч ишлатиш учун берилган рухсатномалар бекор қилиниши белгиланган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Сенати 2026 молия йили учун мудофаа харажати тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади