#халқародайжест
Канадада ўтказилаётган G7 молия вазирлари ва марказий банк раҳбарлари учрашуви якунлари бўйича баёнотда Украинага «кейинги қўллаб-қувватлаш» масаласини киритиш таклифи АҚШ томонидан рад этилди. Вашингтон, шунингдек, Россиянинг Украинага босқинини «ноқонуний» деб аташга ҳам қарши чиқди.
Толибон вакили Россия амалдорларига қамоқхона қурилиши юзасидан маслаҳат берди. У “маҳбусларга инсоний шароит яратиш” муҳимлигини таъкидлади. Бу баёнот Россия ички сиёсатига ноанъанавий аралашув сифатида баҳоланмоқда.Толибоннинг бундай чиқиши халқаро майдонда баҳсли муносабат уйғотди.
EИ Озодлик Радиосига 55 миллион евро ажратишини маълум қилди.
Маблағ медиа эркинлигини ривожлантириш ва дезинформацияга қарши кураш учун ажратилган. Ёрдам мустақил журналистикани сақлаб қолишга хизмат қилиши айтилмоқда.
Италияда машҳур "Ндрангета" номли мафия гуруҳига қарши йирик рейд ўтказилди. Полиция Рим, Милан, Турин каби шаҳарларда 97 кишини ҳибсга олди. Улар гиёҳванд моддалар савдоси, одам ўғирлаш ва пул ювишда гумон қилинмоқда. Маълумот учун, ушбу гуруҳ Европадаги энг кучли мафия бўлиб, Жанубий Америкадан кокаин олиб келишни назорат қилади.
Россия Тергов қўмитаси раиси Украинадаги урушда Марказий Осиёдан 20 минг киши қатнашаётганини маълум қилди.
Украинада уруш бошланганидан кейин Россияда мунтазам равишда фуқаролик олган эркакларни қидириш бўйича рейдлар ўтказилмоқда. Уларга чақирув қоғозлари топширилиб, ҳарбий комиссариатларга мажбуран олиб кетилади. Баъзида эркакларни Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш ва ўз мамлакатига чиқариб юбориш билан таҳдид қилиб, Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур қилишади.
2024-йил Россия Тергов қўмитаси раиси хавфсизлик кучлари Россия фуқаролигини олган, аммо ҳарбий рўйхатга олинмаган 30 мингдан ортиқ муҳожирни “тутиб олганини” айтган эди. Уларнинг 10 мингга яқини фронт орти бўлинмаларига — “окоплар қазиш ва истеҳкомлар қуриш” — учун юборилган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/vXOlti9FgDE" title="xalqaro dayjest" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА