Пентагон раҳбари Пит Хегсет айтишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг аввалги Президенти Жо Байден даврида америкалик ҳарбийлар Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши жараёнига оид қўшимча чуқур тергов олиб бормоқда.

- Афғонистондаги воқеалар ҳақида гап кетганда, ҳарбийлар содир бўлган воқеа учун жавоб бериши кераклигини тушунишимиз керак, - деди мулозим Оқ уйда журналистларга. - Шунинг учун Президент кўрсатмаси билан чуқурроқ тергов ўтказа бошладик. Бу ишга Пентагон вакили, Афғон фахрийси Шон Парнел бошчилик қилмоқда.

Тергов давомида ҳарбий департамент барча зарур ҳужжатларни қўлга киритиб, қўшинни олиб чиқиш вақтида қабул қилинган қарорлар сабаби бўйича изоҳ олиш, шунингдек ҳарбийларимизни ҳимоя қилишга қаратилган айрим чоралар эътиборсиз қолдирилиши билан боғлиқ ҳолатларга ойдинлик киритмоқчи. Ўйлайманки, 2026 йил ўрталарига келиб, балки янаям олдинроқ, аслида нима бўлганини билиш учун етарли маълумотга эга бўламиз.

2021 йил август ойи бошида Толибон ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтирди ва 15 август куни Кобулга кириб келди. Эртаси куни уруш тугаганини эълон қилинди. Афғонистоннинг ўша пайтдаги Президенти Ашраф Ғани мамлакатдан чиқиб кетди. 31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар ҳам Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий иштирокига якун ясади.

С.Раҳимов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ қўшини Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши бўйича чуқур текширув ўтказилмоқда