Куни кеча Президент Дональд Трамп Афғонистон ҳукуматидан Бағром ҳаво кучлари қўналғасини зудлик билан АҚШ назоратига топширишни талаб қилди.

– Афғонистон билан музокара олиб боряпмиз, базани ўзимизга қайтаришни истаймиз, – деди Оқ уй раҳбари Виржиниядаги тадбирда журналистларга. – Ҳудудни имкон қадар тезроқ, зудлик билан олишимиз зарур.

Аввалроқ Трамп Афғонистон Бағромни барпо этганлар – Америка Қўшма Штатларига қайтариб бермаса, оқибати ёмон бўлишини айтиб, таҳдид қилганди.

Жума куни Трамп Вашингтон Кобул билан Америка қўшинини Афғонистонга қайтариш бўйича музокара олиб бораётганини тасдиқлади. Ўша куни эрталаб “The Wall Street Journal АҚШ Афғонистонда ўз ҳарбийлари мавжудлигини “терроризмга қарши амалиёт учун майдонча” сифатида янгиламоқчилигини маълум қилди.

Пайшанба куни Вашингтон Бағром авиация базасининг “Хитой ядро қуроли ишлаб чиқариладиган” жойга яқин стратегик жойлашувини таъкидлаб, ҳудудни қайтаришга интилаётгани эълон қилинди.

Савол туғилади: чорак асрдан кўп вақт уруш гирдоби даҳшатли азобини  бошдан кечирган Ағонистон айни масалага қандай қарайди?

Америка етакчиси “ташаббуси”га муносабат билдираркан, Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ва ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Зокир Жалолий АҚШнинг Афғонистонда ҳарбий ҳозирлиги энди мумкин эмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ армия бош штаби бошлиғи Фасиҳиддин Фитрат ҳам афғон ҳукумати Бағром ҳаво базаси бўйича ҳеч бир давлат, жумладан АҚШ билан музокара олиб бормаслигини айтганди. Унинг таъкидлашича, Афғонистон ҳудудида, ҳатто, бир нафар хорижлик аскар бўлиши “Ислом Амирлиги учун қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” ва Кобул ҳаво базаси бўйича АҚШ ёки бошқа давлатлар билан ҳеч қандай келишув тузмайди.

Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий Дипломатия академияси битирувчиларига диплом топшириш маросимида иштирок этган чоғи ушбу масалага ҳам алоҳида тўхталиб, айни пайт Бағром ҳаво базасида хорижий қўшин йўқлигига урғу берди.

Муттаки: Мы не уступим насчет женщин, и приведите пример инклюзивного  правительства! — EADaily, 2 октября 2023 — Афганистан новости. Новости  Афганистана. Талибы новости. Талибан новости. Новости Афганистан. Талибан.  Талибы. Афганистан. Новости ...

 Alemarah ахборот портали Муттақийнинг баёноти Трамп бир неча бор даъво қилган, гўё, ушбу мажмуада Хитой қўшини борлиги ҳақидаги тахминга жавоб эканини ёзди.

– Америка Афғонистонни, халқимизни ва хорижий қўшин мавжудлигига қатъиян қарши бўлган ва хорижий давлат билан ҳеч қандай ҳарбий алоқа қилмайдиган Ислом Амирлиги тизимини тўғри тушуниши керак, – дея вазирнинг сўзларини келтирган нашр.

Муттақий “давлатга ҳеч қачон чет эл қўшини қўйилмаслиги”ни алоҳида таъкидлаган:

– Афғонистон дунё билан сиёсий, иқтисодий ва дипломатик ҳамкорликка интилади, лекин ҳеч қандай ҳарбий алоқани қабул қилмайди. Халқаро ҳамжамиятни афғон тупроғида хорижий ҳарбий куч йўқлигига ишонтирамиз.

Трампнинг даъвосига дунё оммавий ахборот воситалари ҳам бефарқ эмас, албатта. Қатор хорижий нашрлар бу амалга ошиши қийин режа эканини ёзмоқда.

Военнослужащие НАТО оставили авиабазу Баграм в Афганистане – DW – 02.07.2021

Масалан, “Рейтер” агентлиги  номи ошкор этилмаган АҚШ расмийларига таяниб, мазкур лойиҳани Америкаликлар Афғонистонга яна кириб олиши сифатида кўрилади, деб ёзди:

– Айни мақсад охир-оқибат мамлакатга яна бостириб киришга ўхшаб кўриниши мумкин ва 10 000 дан кўп аскар ва илғор ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жойлаштирилишини талаб қилади, – дейди амалдаги ва собиқ расмийлар.

Қайд этилишича, АҚШ ҳозир 2021 йил Афғонистондан қўшинини олиб чиқиб кетганда ташлаб кетган ҳаво кучлари базасини ҳарбий йўл билан қайтариб олишни фаол режалаштирмаяпти.

Интересные факты об Афганистане - Ilm va faktlar

Нашр суҳбатлашган экспертлар фикрича, Толибон ҳаракати АҚШнинг музокара йўли билан Бағромга қайтишига рози бўлса ҳам, ҳудуд кўплаб таҳдидлар, жумладан мамлакатдаги “Исломий давлат” ва “Ал-Қоида” жангариларидан ҳимоя қилиши керак бўлади. Қолаверса, худди Эрон ўз ядровий иншоотларига йўлланган зарбага жавоб тариқасида Қатардаги АҚШнинг йирик авиация қўгалғасига ҳужум қилгани каби, ушбу база замонавий ракета таҳдидидан ҳимоялана олмаслиги мумкин.

Маълумки, Толибон ҳаракати 2021 йил 15 августда ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтириб, Кобулга кирган. Эртасига улар уруш тугаганини эълон қилди. Президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди. 31 августга ўтар кечаси Америка қўшинлари ҳам Кобул аэропортидан чиқиб кетди. Шу тариқа АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик миссияси ниҳоясига етганди.

Саидмурод Раҳимов, ЎзА шарҳловчиси

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ нигоҳини яна Афғонистонга қаратмоқда