Шу кунларда Зойир Мирзаев раҳбарлигидаги Тошкент вилояти делегацияси амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлиб турибди. Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон – АҚШ муносабатларида ўзаро ҳамкорликнинг чинакам тарихий даври бошланди. 

Президентимизнинг АҚШ етакчиси  Доналд Трамп билан олиб борган олий даражадаги музокаралари  икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш ва иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим имкониятлар муҳитини яратиб бермоқда. 

Тошкент вилояти делегациясининг океанорти сафари ҳам ана шу имконият ва шароитлардан самарали фойдаланиш, ўзаро истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш сари ташланаётган амалий қадамлардир. Зойир Мирзаев Флорида штатида “Becker & Poliakoff” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Мазкур компания АҚШ бозорига киришни ёки кенгайишни истаган халқаро мижозлар, шунингдек, чет элда ўз фаолиятини кенгайтиришни истаган америкалик ишбилармон доира вакиллари учун стратегик ҳамкор ва ҳуқуқий кўмакчилик вазифасини бажаради. 

Компаниянинг Вашингтондаги Федерал лобби амалиёти бошқарувчиси Омар Франко билан мулоқот самимий ва ўзаро англаш муҳитида ўтди. Зойир Мирзаев суҳбат чоғида ҳамкор томонга Тошкент вилоятнинг маъмурий-географик ўрни, ишбилармонлик муҳити, бизнес ривожи учун яратилган имконият ва имтиёзлар, меҳнат ресурслари, минерал хомашё захиралари,  шунингдек, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва иқтисодий зоналар, бир сўз билан айтганда, инвестицион жозибадорлик борасида муҳим маълумотларни тақдим этди. 

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Тошкент вилояти иқтисодий кўрсаткичлар бўйича барқарор ўсишни намоён этмоқда ва республикада тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Фақат ўтган йилнинг ўзида вилоят иқтисодиётига 5,5 миллиард АҚШ долларига яқин хорижий инвестиция жалб этилди. Бу эса халқаро шериклар томонидан ҳудудга бўлган ишонч даражасининг юқори эканини тасдиқлайди. 

Мулоқотда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари ва мавжуд имкониятлар юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, Тошкент вилояти делегацияси “Holland & Knight” қонунчилик фирмаси вакиллари билан учрашди. Улар асосан қишлоқ хўжалиги, авиация, фуқаролик ҳуқуқлари, ахборот-технологиялари, телекоммуникациялар ва космик қонунчилик,  технология ва корпоратив мувофиқлик тармоқларида лоббистик амалиётлар билан шуғулланади. 

Айни пайтда фирмада 2 минг 174 нафар адвокат фаолият юритади. Унинг 35 та ваколатхонаси бўлиб, улардан 5 таси Қўшма Штатлардан ташқарида. Халқаро рейтингларга кўра, “Holland & Knight” Қўшма Штатлардаги энг йирик юридик фирмалар орасида юқори ўринларни эгаллаб келади. 

Зойир Мирзаев мулоқот чоғида вилоят делегациясининг АҚШ сафаридан кўзланган мақсад ва вазифалар икки томонлама манфаатли алоқаларни иқтисодий соҳаларда янада ривожлантириш эканини таъкидлади. Бу борада етакчи қонунчилик фирмаси билан келишув ва музокараларнинг амалий аҳамиятларига тўхталди. Ўз навбатида, мезбон тараф вилоят делегациясининг  АҚШга ташрифини қутлаб, фаолият доирасига оид масалаларда ҳамиша ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. 

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ишбилармонлари билан ҳамкорлик