Қўшма Штатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари кеча Флорида университети кампусида фаол отишма юз берганини тасдиқлади. Унга кўра отишмани икки киши амалга оширган: улардан бири қўлга олинган, иккинчиси полиция томонидан отиб ўлдирилган.

“Associated Press” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 6 киши турли даражада яраланган. Воқеада жабрланганлар маҳаллий шифохонага етказилган

Отишма вақтида университет маъмурияти талабларни хавфсиз бошпана қидиришга чақирган. Университетдаги барча дарслар номаълум муддатга бекор қилинган. 

– Гумон қилинаётган қуролли шахс 20 ёшли Феникс Икнер Леон округи шерифи ўринбосарининг ўғли ва у мазкур университет талабаси эканлиги аниқланди, -деди Леон округи шерифи Валтер Макней брифингда. 

Терговчиларнинг айтишича, гумонланувчи ўз онасининг собиқ хизмат қуролидан фойдаланган. 

– Шериф ўринбосари агентликда 18 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлайди ва унинг жамият олдидаги хизмати алоҳида аҳамиятга эга. Афсуски, унинг ўғли оила шаънида доғ туширди, -дея қўшимча қилди шериф Валтер Макней.

Полиция отишмада ҳалок бўлган қурбонларнинг исмларини ҳозирча ошкор этмади. 

– Ҳуқуқ-тартибот идоралари таҳдидни зарарсизлантирди, -деб ёзди университет ўз расмий ижтимоий тармоғида. – Университет маъмурияти талабаларга кампус ва бошқа бир қанча биноларга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди, чунки у ер ҳали ҳам фаол жиноят жойи ҳисобланади. 

– Ярадорлар “Tallahassee Memorial HealthCare” касалхонасида даволанмоқда, -дея тасдиқлади шифохона вакили. Унинг айтишича, ҳозирда барча беморларнинг аҳволи яхши.

Воқеа пайти дарсда бўлган талаба Ава Аренадо даҳшатли манзарани шундай тасвирлайди:

– Курсдошларимдан бирининг қўл телефонига огоҳлантириш хати келди ва у буни дарҳол аудиториядаги барча талабаларга айтди, -дейди у. – Устозимиз тезда эшикни тўсиб қўйишни бошлади. Шунда кўпгина талабалар уйга кетишни афзал кўришди ва ҳаммамиз ташқарига югурдик.

Бошқа бир талаба Блейк Леонард воқеа пайти жами 30 га яқин ўқ узилганини таъкидламоқда. Унинг сўзларига кўра, у талабалар касаба уюшмасидан 400 фут узоқликда бўлганида отишма овозини эшитиб, югура бошлаган. 

– Тахминан 12 та ўқ овози эшитилди. Аввалига қурилиш ишларининг товуши бўлса керак деб ўйладим токи орқамга қарамагунимча. Кейин касаба уюшмасидан мен томон югураётган одамларни кўрдим. Бироздан сўнг яна 12-15 та ўқ овози эшитилди ва мен ҳам у ердан қочиб кетдим, -дейди у.

Оқ уй матбуот котиби Каролин Леавиттнинг айтишича, президент Трампга отишма ҳақида маълумот берилган ва давлат етакчиси пайшанба куни тушдан кейин бу ҳақда қисқача баёнот берган. 

– Бу шармандалик. Бу даҳшатли воқеа. Афсуски, бундай жирканч ишлар содир этишда давом этмоқда, -деди Трамп ўз нутқида.

Отишма муносабати билан қурол бўйича қонунларни қайта кўриб чиқасизми, деган саволга президент шундай деди: 

– Ҳа, кўриб чиқишга мажбурман. Мен буни тузатишнинг тарафдориман.

Ушбу воқеа университетда биринчи марта содир бўлган отишма эмас. 2014 йилда қуролланган собиқ талаба уч кишини университет кутубхонасида отиб ташланганди. ОАВ маълумотларига кўра, жорий йилда АҚШда 80 та оммавий отишма содир бўлган. 

Ўткир Алимов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Флорида университетида отишма юз берди, қурбонлар бор