АҚШ дрон ишлаб чиқариш ва ердан бошқариладиган қурилмалардан фойдаланиш борасида Россия ва Украинадан ортда, деб ёзди “Politico” нашри экспертларга таяниб.
— АҚШ армияси украиналиклар ва руслар ўзлаштирган замонавий дронларнинг ақл бовар қилмайдиган даражадаги захираси миқдорига яқинлашолмайди, — дейилган газета хабарида.
Таъкидланишича, бу ерда гап камикадзе тоифасидаги дронлар, қуруқлик қўшинлари учун учоқлар ва олдинги чизиқ бўйлаб ҳаракатланадиган кичикроқ дронларни ташишга қодир йирик қурилмалар ҳақида кетяпти.
— Биз жуда ортда қолдик, — дейди Америка хавфсизлиги маркази мудофаа дастури директори Стейси Петтижон. — Дронларни қуролланиш учун қабул қилиш муаммоси шундаки, АҚШда арзон ва сифатли танлов йўқ. Яъни, мамлакатда бундай дрон ишлаб чиқариш учун саноат имконияти етарли эмас.
Май ойида “Wall Street Journal” Америка армияси учувчисиз учоқлардан фойдаланиш кўламини сезиларли даражада кенгайтириш режалаштирилаётгани, ҳар бир бўлинма минг донадан шундай ускуна билан жиҳозланишини маълум қилган эди.
Нашр маълумотида инновация АҚШ Қуролли кучлари захирасини қайта кўриб чиқиш ташаббуси доирасида жорий этилиши, мазкур лойиҳа учун келгуси беш йилда жами 36 миллиард доллар зарурлиги келтирилган.
С.Раҳимов, ЎзА