“Ватан учун, миллат учун, халқ учун”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз учун Мустақиллик байрами тадбирларини ташкил этмоқда.  

Истиқлолимизнинг 34 йиллиги шукуҳи Туркиянинг Анқара шаҳрига ҳам етиб борди.

Ўзбекистонимиз Давлат мустақиллигини қўлга киритганига ва ўз тараққиёт йўлига ўтганига 34 йил тўлди.

Қайд этиш жоиз, мамлакатимизда мустақиллик ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий соҳаларда туб ислоҳотларни амалга ошириш имконини яратди. Халқимизнинг азалий ҳаёт тарзидан чуқур ўрин олган урф-одатлари ва анъаналари Истиқлол туфайли қайта жонланди. 

Инсон Ватан туйғуси билан яшаши, ўзи туғилиб ўсган она юртини севиши ва ардоқлаши, юрт тараққиётига ўз ҳиссасини қўша олиши энг олий туйғу ҳисобланади. 

Шу кунларда мустақиллигимизнинг 34 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг шодиёна қилинмоқда. Энг улуғ ва энг азиз байрам нафақат юртимиз, балки хорижий давлатларда ҳам кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Хусусан, Туркиянинг Анқара шаҳрида ҳам Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда мамлакатимизнинг Туркия Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” деган эзгу ғоя асосида ташкил этилган байрам тадбирида Анқара шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизнинг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Ҳайдаров, Миграция агентлигининг директори ўринбосари Матлаб Қуранов ва бошқалар сўзга чиқиб, байрам ҳар бир ўзбекистонлик қалбида фахр ва ифтихор туйғусини уйғотишини қайд этишди.

[gallery-25094]

Таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича саккиз йил олдин бошланган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий манзараси бутунлай ўзгариб бормоқда.

Ўтган давр мобайнида Асосий қомусимиз янгиланди, Ўзбекистон тобора инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари улуғланадиган ижтимоий давлатга айланиб бормоқда. Бандликни таъминлаш, замонавий иш ўринларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёрдамга муҳтож тоифаларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари катта ижобий натижалар бериб келмоқда.

— Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик, ҳамкорлик ва интеграция жараёнларини кучайтиришдаги ўрни ва нуфузи ортиб, янги босқичга кўтарилмоқда. Янги Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида очиқ, демократик ва дунёвий давлат сифатидаги обрў-эътибори ва нуфузи тобора юксалиб бормоқда. Сўнгги йилларда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган юртдошлар билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини рағбатлантириш, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ва ҳар томонлама ҳимоя қилиш соҳасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Туркия Республикасида фуқароларимиз асосан қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларида вақтинча меҳнат фаолиятларини олиб бормоқдалар. Бугунги байрам Анқарада меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз қалбида ватанпарварлик, фахр-ифтихор туйғуларини уйғотади, — деди мамлакатимизнинг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Ҳайдаров.

Дарҳақиқат, айни пайтда кўплаб ватандошларимиз иқтисодиётимиз, ижтимоий соҳа, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа йўналишларни ривожлантириш, Ўзбекистон обрўсини ошириш ҳамда унинг ташқи дунё билан муносабатларини мустаҳкамлашда муносиб ва сезиларли ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Миграция агентлиги томонидан фуқароларнинг хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш, уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, хориждаги юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ташкил этилган тадбир ҳам Ватандан олисда меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз қалбида чуқур из қолдирди. Юртдошларимизнинг Ватанга бўлган муҳаббатини, меҳрини кўрсатиб берди. 

— Мустақиллик мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун қадрли, улуғ байрам, — дейди Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Қуранов. — Ватандан олисда бўлган юртдошларимиз бу туйғуни янада кўпроқ ҳис қилишлари табиий. Шу жумладан, Истиқлолимиз шодиёналарини хориждаги юртдошлар билан ишонлаш ҳам яхши анъанага айланди. Миграция агентлиги бу борада тегишли ташкилотлар, элчихоналар билан ҳамкорликда бир қатор давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз учун байрам дастурларини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Мазкур лойиҳа доирасида Россия, Корея Республикаси ва Туркияда бир қатор байрам дастурларини ташкил этмоқда. Бугун навбатдаги байрам дастури Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Юртдошларимиз бундан жуда мамнун.   

Байрам тадбирлари оммавий сайлга уланиб кетди. Иштирокчилар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. Унда юртдошларимиз футбол, миллий курашимиз, югуриш ва арқон тортиш бўйича беллашди. Мазкур мусобақалар юртдошларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилиши аҳамиятга молик. Спорт мусобақаларида ғолиб бўлган юртдошларимиз диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

—Мен ҳозирда Туркия Республикасида қурилиш соҳасида ишлаяпман, — дейди Камол Ортиқов. — Мустақиллигимизнинг 34 йиллик шодиёнаси руҳини биз Анқарада ҳам сезяпмиз. Чунки, бу ерда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз байрам тадбирига йиғилдик. Илгари энг улуғ байрамимизни Ватандан узоқда туриб телевизор орқали томоша қилардик. Бугун эса Анқарада истиқлол байрамини кўтаринки руҳда нишонлаяпмиз. Бундан бошимиз кўкка етди, жуда хурсандман. Байрам муносабати билан турли спорт мусобақалари ташкил этилди. Бу бирдамлигимиз, ҳамжиҳатлигимизни янада мустаҳкамлайди. Мустақиллигимиз абадий бўлсин. 

Байрам тадбирлари давомида ўзбек миллий таоми бўлган ош тайёрланди. Байрам дастурхони ёзилиб, ош тортиқ қилинди.

—Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги Анқарада ҳам нишонланишини эшитиб, жуда хурсанд бўлдик. Кўплаб юртдошлар сингари байрамни нишонлаш учун келдик. Аввало, давлатимизга ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирамиз. Шу билан бирга, мазкур ташаббусни илгари сурган Миграция агентлигига раҳмат айтамиз. Қаранг, қандай гўзал тадбир, ҳамма юртдошлар кўтаринки кайфиятда, ҳамжиҳат. Биз ҳам Ватандан йироқда бўлсакда, юртимизнинг бир бўлаги, аъзоси эканини юракдан ҳис қилдик, — деди Замирахон Халилова.

Шодиёналарнинг маданий қисмида элимиз суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Ватан, меҳр-муҳаббат, дўстликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди. 

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА

Анқара шаҳри, Туркия

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анқарада мустақиллигимизнинг 34 йиллиги шодиёналари