Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Унда миллий ва ҳудудий кенгашлар аъзолари, сенаторлар, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳудуд фаоллари ҳамда бир қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Сирдарё вилоятида жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди, мавжуд муаммолар танқидий муҳокама этилди ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Таъкидланишича, 2024 йилда вилоятда 3 295 та жиноят содир этилган. Уларнинг 37,8 фоизини кибержиноятлар ташкил этган. 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида  705 та жиноят қайд этилган. Айниқса, ёшлар, аёллар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятлар сони ортиши, шунингдек, профилактика тадбирларининг етарли даражада олиб борилмагани туфайли 82 та маҳалланинг “қизил тоифа”га киритилгани қайд этилди. Шу билан бирга, 2024–2025 йилларда вилоятда 355 та коррупциявий жиноят фош этилган бўлиб, уларнинг аксарияти ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш ҳолатларига тўғри келади. Айниқса, бандлик, банк ва соғлиқни сақлаш тизимида коррупция ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Айрим давлат хизматчилари қонунга зид равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётгани кескин танқид қилинди.

Йиғилиш якунида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди ва тегишли “йўл харитаси” тасдиқланди. Ҳужжатда ҳар бир вазифа бўйича аниқ муддатлар ва ижрочилар белгиланган. Шунингдек, тизимли хатоларга йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан интизомий чоралар кўриш, баъзи раҳбарларни эса лавозимидан озод этиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Куннинг иккинчи ярмида Сенат ишчи гуруҳи Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф чоғида депутатлар ва маҳаллий Кенгашлар томонидан олиб борилаётган ишлар, қонунчилик ташаббуслари, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишдаги иштироки муҳокама этилди. Шунингдек, маҳаллий Кенгаш фаолиятини самарали ташкил этиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ҳамкорликда аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган лойиҳаларнинг ижроси бўйича фикр алмашилди. Сенат раиси томонидан депутатлар фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли манфаатларини таъминлаш юзасидан қўшимча вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, Сенат ишчи гуруҳи Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида бўлиб, марказда яратилган шароитлар билан танишди. Айниқса, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўналишида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Никоҳланувчи ёшлар учун ташкил этилган маърифий ўқув курслари, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш оилаларга ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар бериш бўйича ишлар ҳам юқори баҳоланди. Сенат раиси ушбу ташаббуслар жамиятда соғлом оилавий муҳитни шакллантиришда муҳим ўрин тутаётганини қайд этиб, бу йўналишдаги фаолиятни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Сенат ишчи гуруҳи ташрифи доирасида Сирдарё туманидаги “Пахтакор” маҳалласидаги ижтимоий-инфратузилма, аҳоли учун яратилаётган шароитлар, ёшлар билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ва ислоҳотларнинг маҳаллий даражадаги ижроси билан танишди. Жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Сирдарё туманида жойлашган фармацевтика корхоналаридан бири – “Ривер Мед Фарма” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, замонавий технологиялар асосида тайёрланаётган дори-дармон воситалари, меҳнат шароитлари ва экспорт салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари,  меҳнат муҳофазаси ва ходимлар учун яратилган шароитларни атрофлича ўрганди.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аниқланган камчиликлар назоратга олинди