Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги марказий истироҳат боғида кўркам ёзги амфитеатр биноси фойдаланишга топширилди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1 миллиард 272 миллион 623 минг сўм маблағи эвазига қад ростлаган янги иншоот турли маданий-маънавий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган. Шунингдек, ёшларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш, маданият ва санъатга қизиқиш ҳамда интилишларини ошириб, ижодий салоҳиятини кенг намойиш этиши учун барча шароит яратилган.  

Шу куни беш юз ўринли янги амфитеатрда туман ҳокими Қосим Мардонов иштирокида илк тадбир – “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот доирасида энг билимли, изланувчан, иқтидорли бир гуруҳ йигит-қизлар ҳамда “Миллий либослар” танловининг туман босқичи ғолиблари муносиб рағбатлантирилиб, эсдалик совғалар топширилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ангорликлар “Ташаббусли бюджет” кўмагида амфитеатр барпо этди