30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Сурхондарё вилоятида ҳам турли маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда уч давлат билан чегарадош воҳанинг 724 маҳалласидаги 720 минг 500 дан ортиқ оиласида йигирмадан зиёд миллат ва элат вакиллари аҳил, осуда, обод, тўкин яшамоқда. Жойларда бўлиб ўтаётган тадбирларда миллатлараро тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик, яқин қўшничилик ва иноқлик, турли миллатларнинг қадрият ҳамда урф-одатлари кенг тараннум этилмоқда. 

Ангор туманида ўтказилган “Дўстлик оҳанглари” номли тадбир ҳам ҳудудда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларини ягона мақсад сари бир даврада бирлаштирди. Тадбирда мамлакатимизда барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари қонун билан ҳимоялангани, ўз она тилини ўрганиши, анъана ва урф-одатларини ривожлантириши учун етарли шароит яратилгани алоҳида таъкидланди. Бундай эътибор ўзаро дўстлик ҳамда тотувликни янада мустаҳкамлаб, ягона Ватан ­ Ўзбекистонни обод қилиш, тинчлигини асраш ва осуда, фаровон турмуш кечиришга хизмат қилаётгани қайд этилди. 

Маданий-маърифий тадбир доирасида ташкил этилган гала-концертда турли миллат вакиллари ўзларининг миллий куй-қўшиқлари ва рақслари билан иштирок этди. Қизиқарли лаҳзаларга бой бўлган дастурда Янги Ўзбекистонда ҳукм сўраётган тинчлик, барқарорлик ва бағрикенглик фахр-ифтихор билан куйланди.

Миллат ва элатлар ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ришталари шарафланаётган тадбир тумандаги маҳалла ва қишлоқларда давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ангорда дўстлик оҳанглари янграмоқда