Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида U-20 ёшлар ўртасида эркин ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Ушбу мусобақа ёш спортчилар учун ўз маҳоратларини намойиш этиш, терма жамоалар таркибига кириш ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш имкониятини берувчи муҳим босқич ҳисобланади.

Чемпионатнинг очилиш маросимида Андижон вилояти прокурори Муродулло Абдуҳакимов, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вакили Муҳаммад Икромхўжаев ҳамда вилоят спорт бошқармаси бошлиғи О.Тошпўлатов иштирок этиб, ёш полвонларга омад ва катта зафарлар тилади.

Мусобақанинг иккинчи кунида 61, 70, 79, 92 ва 125 кг вазн тоифаларида эркин кураш баҳслари бўлиб ўтди. Қатнашчилар кучли рақобат остида ғолиб ва совриндорлар сифатида аниқланди.

Чемпионатнинг учинчи куни эса аёллар ўртасида бўлиб ўтди. 50, 53, 55, 57, 59, 62, 65, 68, 72 ва 76 кг вазн тоифаларида баҳслар ташкил этилди ва энг кучли спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Барча вазн тоифалари бўйича ғолиб ва совриндор спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Мусобақада республика бўйлаб турли ҳудудлардан ташриф буюрган ёш полвонлар ўз маҳорат ва юқори жисмоний тайёргарлигини намоён этди. Беллашувлар белгиланган регламент асосида адолатли ва қизиқарли тарзда ўтказилди.

[gallery-26157]

U-20 ёшлар ўртасида эркин ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати ёш спортчиларни рағбатлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва миллий спорт анъаналарини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди. Мусобақа орқали келажакдаги терма жамоа аъзолари аниқланиб, улар халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш имкониятига эга бўлди.

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (фото), мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда ёшлар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди