Ёшлар онгида Ватанга муҳаббат, садоқат ва масъулият туйғусини шакллантириш замонавий таълим тизимининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига қаратилган ташаббуслар ёш авлодни фаол, эзгу ғояларга содиқ шахслар сифатида камол топтиришда муҳим ўрин тутади.

Шу мақсадда Андижон вилояти мезбонлигида “Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ҳамда ўқув-тарбиявий ишларни самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган республика амалий семинари бўлиб ўтмоқда.

Семинарнинг биринчи кунида юртимиз бўйлаб фаолият юритаётган 208 нафар “Жасорат мактаблари” директорлари ва 416 нафар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари иштирокида Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида амалий учрашув ташкил этилди.

[gallery-26183]

Тадбирда Мудофаа вазири ўринбосари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимлари сўзга чиқиб, “Жасорат мактаблари”ни ташкил этишнинг мазмун-моҳияти, уларнинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берди. Шу билан бирга, таълим муассасаларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган янги усуллар, самарали ёндашувлар ва илғор тажрибалар мисолида фикр алмашилди. 

Куннинг иккинчи ярмида семинар иштирокчилари Асака туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактаби, Булоқбоши туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Андижон шаҳридаги 13 ва 31-умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида йўлга қўйилган илғор тажрибалар билан танишди.

Тадбир доирасида иштирокчилар ўқув жараёнида миллий қадриятлар ва ватанпарварлик ғояларини самарали тарғиб этиш усуллари, таълим муассасаларида “Жасорат мактаблари” фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди. 

Семинар давомида иштирокчилар учун маҳорат дарслари, тажриба алмашиш сессиялари ҳамда амалий кўргазмалар ташкил этилиши режалаштирилган.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда “Жасорат мактаблари” фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди