Андижон шаҳар педагогика техникумида “Соҳибқирон Амир Темур – буюк давлат арбоби, юксак маънавият соҳиби” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Буюк бобомиз, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан техникум ўқитувчи ва ўқувчилари, олимлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда улуғ бобомизнинг ҳаёти, фаолияти, давлат бошқаруви, маънавият, маданият, илм-фанни ривожлантириш борасидаги ибратли ишлари хусусида сўз юритилди. 

Дастлаб иштирокчиларга Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида видеофильм намойиш этилди.

Шундан сўнг тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Сиддиқ, Андижон давлат педагогика институти Ижтимоий фанлар кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди Саитмўмин Бўриев, Абдулҳамид Чўлпон жамоат фонди раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Орифжон Мелиев, Андижон педагогика техникуми хотин-қизлар масалалари бўйича директор ўринбосари Маҳбубахон Исроилова сўз олди. Унда Амир Темур бобомизнинг ибратли ҳаёт йўли, давлат арбоби, саркарда, маънавият, маданият, илм-фан ҳомийси сифатидаги фаолияти ва улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида гапирди. 

[gallery-22708]

Шунингдек, нотиқлар ёшларни пухта билим олиш, уларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш, буюк боболаримизга муносиб бўлиш, юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва барқарорликнинг қадрига етиш, ватан равнақига муносиб ҳисса қўшишга чақирди. 

Техникумнинг иқтидорли ва ижодкор ўқувчилари томонидан “Темур тузуклари” асосида тайёрланган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди, Амир Темурга бағишланган шеърлар ўқилди.

Ушбу маънавий-маърифий тадбир ўқувчи ёшларнинг буюк бобомиз – Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги билим ҳамда тушунчаларини янада бойитишга хизмат қилди. 

– Улуғ бобомизнинг маърифатпарвар, маънавият ҳомийси сифатидаги ибратли ишлари ҳақида кўп маълумотлар олдик, – дейди техникумнинг Мактабгача таълим тарбиячиси йўналиши ўқувчиси Марҳабо Солиева. –  Биз ўзбек ёшлари жаҳон тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ бобомиз Амир Темур билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темур – буюк давлат арбоби, юксак маънавият соҳиби