Республика шошилинч тез ёрдам Илмий маркази Бухоро филиалида ўн соат давом этган “жигар трансплантацияси” жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

Мазкур жараён Эрон Ислом Республикасининг бош трансплантологи профессор Сомон Некихболиён, Республика миллий маркази трансплантация бўлими раҳбари Жасур Собиров ҳамда филиалнинг трансплантолог мутахассислари жамоаси, марказ директори М.Ражабов раҳбарлигида амалга оширилди.

“Жигар циррози” ташхиси билан оғриган Олот туманида истиқомат қилувчи 45 ёшли беморга турмуш ўртоғи 43 ёшли аёл жигарининг бир қисмини донор сифатида тақдим этди. Амалиёт муваффақиятли якунланиб, беморга соғлом жигар бўлаги кўчириб ўтқазилди.

– Айни пайтда донор ва реципиентнинг аҳволи барқарор бўлиб, белгиланган стандартлар асосида зарур тиббий муолажаларни олмоқда. Ҳозирда, филиалнинг тажрибали мутахассислари томонидан беморларнинг ҳолати доимий назорат остида кузатилмоқда, – дейди марказ директори М.Ражабов.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалиёт муваффақиятли бажарилди