Сўнгги йилларда аллергик касалликлар дунё миқёсида кенг тарқалаётган, инсон саломатлигига жиддий хавф солаётган касалликлар қаторига кирди. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, кимёвий қўшимчаларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ортиши, дори воситаларини назоратсиз қабул қилиш, камҳаракатлик ва доимий стресс ҳолатлари аллергик касалликларнинг кўпайишида асосий омил сифатида келтирилмоқда.

Шу жиҳатдан, ушбу касалликларни барвақт аниқлаш, самарали даволаш ва уларнинг олдини олиш кун тартибидаги долзарб масалага айланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда аллергология соҳасини тубдан ислоҳ қилишда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Аллергик касалликлар инсон иммун тизимининг ташқи муҳитдаги одатда безарар моддаларга нисбатан ҳаддан ташқари сезувчан жавоб реакцияси натижасида юзага келади. Улар нафас йўллари, тери, ҳазм тизими ҳамда бутун организм фаолиятига таъсир кўрсатувчи турли клиник белгилар билан намоён бўлади.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, аллергиялар нафақат саломатлик, балки иқтисодий ва ижтимоий юкни ҳам оширади. Айниқса, шаҳарлашув, саноатлашув ва иқлим ўзгариши шароитида бу турдаги касалликлар йил сайин ортиб бормоқда.

Мамлакатимизда аллергология ва клиник иммунология соҳаси тўлиқ трансформация қилиниб, яхлит вертикал бошқарув тизими жорий этилди. Муҳими, тиббий хизмат кўрсатиш қамрови республикадан то туман даражасигача туширилди.

Бу жараёнда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази етакчи муассаса сифатида фаолият юритмоқда. Марказда 200 га яқин замонавий ташхис усуллари қўлланилиб, аллергик касалликлар молекуляр даражада аниқланмоқда. Хусусан, “ALEX” ташхис усули орқали қарийб 300 та аллергенга сезувчанлик аниқланса, “PROTIA Allergy-Q 96” ва “Phadia 200” технологиялари аллергология диагностикасида халқаро “олтин стандарт” талабларига тўлиқ жавоб беради.

Марказда амалга оширилган ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юқори баҳоланиб, муассасага ISO 9001:2015 ҳамда ISO 7101:2023 халқаро сифат сертификатлари топширилган. Бу эса марказда кўрсатилаётган тиббий хизматлар халқаро стандартларга тўлиқ мос эканини тасдиқлайди.

Аллергология соҳасидаги энг муҳим янгиликлардан бири, инсект аллергиясига қарши янги иммунотерапия усулининг жорий этилиши бўлди. Тадқиқотларга кўра, анафилактик шок ҳолатларининг 20-30 фоизи ҳашаротлар чақиши билан боғлиқ бўлиб, ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса, ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади.

Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказида Марказий Осиёда илк бор ари заҳри асосида тайёрланган аллерген-специфик иммунотерапия (АСИТ) усули йўлга қўйилди. Бу усул орқали аллерген организмга кичик дозаларда юборилиб, иммун тизимининг сезувчанлиги пасайтирилади, қонда умумий IgE миқдори камайиб, ҳимоячи IgG4 антитаналар миқдори ортишига эришилади.

Замонавий тиббиёт аллергик касалликларни тўлиқ йўқотишдан кўра, уларни назорат қилиш ва узоқ муддатли ремиссияга эришишга қаратилган. Бироқ аллерген-специфик иммунотерапия каби усуллар айрим ҳолатларда аллергия сабабини тубдан бартараф этиш имконини ҳам бермоқда. Бу эса аллергология соҳасида сифат жиҳатидан янги босқич бошланганини кўрсатади.

Айни қиш кунларида совуқ таъсирида юзага келадиган аллергия ҳам бор. Бунда тез-тез акса уриш, лаблар қуриши, кўкариши, кўз ёшланиши, тошмалар тошиши, қичишиш каби аломатлар кузатилади. Соҳа мутахассиси Илмира Розиқованинг сўзларига кўра, бунинг сабаби, аввало, иммунитет тизимидаги заифлик билан боғлиқ. Яъни бемор организми совуқ ҳарорат таъсирида ноёб патологик оқсил – криоглобулин ишлаб чиқара бошлайди. У иммунитет ҳужайралари томонидан ёт модда сифатида қабул қилиниб, ҳужумга учрайди. Бу жараёнда фаол ишлаб чиқариладиган гистамин моддаси аллергик реакцияга сабаб бўлади.

Совуқдан аллергия белгилари изғирин ҳарорат таъсиридан 3-5 дақиқа ўтгач пайдо бўлади ва аломатлар 1-2 соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин, – дейди Илмира Розиқова. Касалликнинг ўткир ва сурункали шаклида қўл, юз, ёноқ ва оёқларларда кучли қичишиш юзага келиб, сўнгра терида қизил доғ ва пуфакчалар ҳосил бўлади. Баъзан титроқ, умумий ҳолсизлик, юрак уриши тезлашиши ва бўғимларда оғриқ кузатилади. Нафас қисиши, тахикардия, қон босими пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи безовта қилиши мумкин. Ўткир респиратор вирусли касалликка чалинган, аллергияга наслий мойиллиги бор, ошқозон-ичак йўллари ва жигар хасталикларидан азият чекаётган беморларда совуққа сезгирлик кўпроқ юзага келади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ушбу касаллик энг илғор диагностика воситалари ва махсус усуллар ёрдамида аниқланиб, беморлар самарали муолажа қилинмоқда. 

Аллергик касалликлар бугунги кунда глобал муаммога айланган бўлса-да, Ўзбекистонда ушбу соҳада амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, инновацион диагностика ва даволаш усуллари, халқаро стандартларга мос тиббий хизматлар бунга самарали ечим топилаётганидан далолат беради. “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида соҳада амалга оширилаётган ишлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳаёт учун хавфли ҳолатларнинг олдини олиш ва мамлакат тиббиётининг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аллергик касалликлар: глобал таҳдид, инновацион ечимлар ва Ўзбекистон тажрибаси