Мамлакатимизда шоир бобокалонимиз, миллатимизнинг фахру ифтихори бўлган аллома Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки ва байрамона руҳда нишонланмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” IV халқаро симпозиуми иштирокчиларига табриги ушбу санага ўзгача шукуҳ  бағишлади.  

9 февраль куни  анъанага кўра, эрта тонгданоқ пойтахтимизнинг Адиблар хиёбонидаги Алишер Навоий ҳайкали пойидаги майдон ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлди.  

Бу ерга турли Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, олий ўқув юртларининг вакиллари, ижодкор зиёлилар, медиа соҳа ходимлари, маънавият тарғиботчилари тўпланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда олиб борилаётган маърифий янгиланиш жараёнларида Алишер Навоий   меросини ўрганишга, тарғиб  этишга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Дарҳақиқат, Алишер Навоий мероси наинки Ўзбекистонда, балки бутун жаҳонда катта қизиқиш уйғотмоқда.  

Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа  венгер шарқшунос олими Армин Вембери Мулла Исҳоқ кўмагида Ўзбекистоннинг бебаҳо маданий  меросини ўрганишга муваффақ бўлганини эътироф этди.  

– Вамбери Алишер Навоий асарларини таржима қилган, бунинг натижасида унинг дурдона асарлари наинки венгерлар, балки бутун Европа учун намоён бўлган, - деди Венгриянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа. – Ишончим комилки, буюк мутафаккирнинг ғоялари, қарашлари, бой маънавий мероси  бугун ҳам долзарблигича қолмоқда. Унинг 584 йиллик таваллуд айёмини сиз – ўзбекистонликлар билан бирга нишонлаш мен учун улкан шарафдир!    

–  Алишер Навоий таваллудининг кенг нишонланиши истиқлол йилларида шаклланган энг яхши анъаналардан биридир,  – деди Тошкент давлат шарқшунослик университетининг “Араб филологияси” кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Шорустам Шомусаров. –   Аслида ўзини таниган халқ ўз алломаларига шундай ҳурмат ва эҳтиром кўрсатади.  Президентимизнинг тегишли фармони асосида Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Ҳайратул-аброр” асарини араб тилига таржима этишга муваффақ бўлдик. Бу эса Навоий асарини араб дунёсига янада яқиндан таништириш имконини бергани билан аҳамиятлидир. Маълумки, мумтоз адабиётни хорижий тилларга таржима этиш катта масъулият, тарихий шахсларнинг ҳаёти, ижоди, улар яшаган  замон  ҳақида тўлақонли маълумот етказишдек вазифани талаб этади. “Хамса” асарининг биринчи китоби бўлмиш “Ҳайратул – аброр” достонида Навоийнинг улуғворлиги, қарашлари бор бўйи-басти билан намоён бўлади. Навоийнинг ахлоқи, дунёқараши, дидактикасини ифода этувчи  ушбу асарни араб китобхонлари катта қизиқиш билан кутиб олдилар. Келгусида улуғ мутафаккирнинг бошқа асарларини ҳам араб тилига таржима қилиш ниятимиз бор.  

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Венгриянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа,  Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, атоқли олим ва ижодкор Абдулла Аъзам, Тошкент давлат шарқшунослик университети “Араб филологияси” кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Шорустам Шомусаров Алишер Навоийнинг бетакрор ижоди, ибратли фаолияти хусусида батафсил сўзлади.

Тошкент давлат шарқшунослик университетининг хориждан келиб таҳсил олаётган бир гуруҳ талабалари ҳамда миллий маданият марказларининг фаол ёшлари Алишер Навоий ғазалларини ўзбек тилида ёд айти.  

[gallery-21642]

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, ғазалнавис шоир  Исмоил Маҳмуд ўзининг Алишер Навоий ғазалига боғланган мухаммасини ўқиб берди.  

Буюк бобокалонимиз ғазали асосида  Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова ижросидаги қўшиқ тадбирга ўзгача кайфият бағишлади.  

Тантанали тадбирда шоир бобомиз ҳайкали пойига гуллар қўйилди. 

Бу каби тадбирлар, анжуманлар, маърифий кечалар, мушоиралар пойтахтимизнинг Навоий кўчасидаги “Шоирлар хиёбони”да, олий ўқув юртлари, маҳаллалар, маърифат масканларида давом этмоқда.  

Назокат Усмонова,

Носиржон Ҳайдаров (суратлар), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоийнинг ғоялари, бой маънавий мероси бугун ҳам долзарб