Алимент тўловчиларни касбга ўқитиш мурожаатларни камайтиради
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг йиғилишида дастлаб Президентимиз раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга бағишлаб ўтказилган видеоселекторда илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Депутатлар аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилишга бағишланган ушбу йиғилиш юртимиздаги демократик қадриятларни янада чуқурлаштириш, пировардида халқ билдирган ишончни оқлаш масъулиятини кучайтириши билан аҳамиятли эканлигини қайд этдилар.
[gallery-28184]
Фракцияси аъзолари айниқса, алимент тўловчиларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш орқали мурожаатларни икки бараварга камайтириш, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш каби энг зарур ҳужжатларни расмийлаштиришни соддалаштириш бўйича белгилаб берилган вазифаларни қўллаб-қувватлашди.
Бу борада депутатлар олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Шундан сўнг йиғилишда креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ва бошқа бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Муҳтарама Комилова,
Аслиддин Алижонов (сурат),
ЎзА