Тарих — улуғ мураббий, аждодлар ёдини сақлаш ва келажак авлодларда ўтмишга нисбатан эҳтиром туйғуларини шакллантириш ҳамма даврларда ҳам амалга ошавермайдиган амаллардан биридир.

Бугунги кунда дунё бўйлаб тарқалган ва юртимиз тарихидан сўзловчи ёдгорликларнинг ҳисобига етиб бўлмайди. Бу аввало ёшларда шу юртга бўлган эҳтиром ва халқимиз тарихига муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим саналади.

Сир эмас, юртимизга оид ёдгорликлар бугун бутун дунёни ўзига қаратмоқда. Масалан, асли Эронда туғилган Али Сарихани ўтган асрнинг 70 йиллари охирида оиласи билан Лондонга кўчиб келган. Бу ерда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш баробарида ўзининг бой коллекциясига асос солган.  

Сарихани коллекциясида  айни пайтда Шарқ халқлари тарихига оид мингдан ортиқ ноёб экспонатлар сақланади. Улар орасида бевосита Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан боғлиқ осори-атиқалар ҳам анчагина. Жумладан, салжуқийлар, сомонийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар даврига оид ўнлаб қадимий экспонатлар, нодир қўлёзмалар сақланади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари бошчилигидаги делегация вакиллари машҳур Сарихани коллекцияси раҳбари Али Сарихани билан учрашув ўтказди.

Унда сақланаётган Ўзбекистонга оид нодир Қуръон саҳифалари, 1438 йилда Ҳиротда, Шоҳрух Мирзо даврида яратилган “Меърожнома” асари миниатюраси, халқ амалий санъати буюмлари юртимиз тадқиқотчиларда катта қизиқиш уйғотди, дейилади Ислом цивилизацияси маркази маълумотида.

– Мен Ўзбекистонга бир неча йил муқаддам борганман, халқингизнинг бой маданияти, асрий анъаналари ва қадриятлари билан танишиб қайтганман. Турли мамлакатларда ўтказилган аукционларда Ўзбекистон билан боғлиқ қадимий ашёларни қандай бўлмасин, қўлга киритишга ҳаракат қиламан. Чунки мамлакатингиз маданияти ва тарихи мени ҳамиша ўзига мафтун этиб келади, — дейди коллекционер Али Сарихани.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Али Сариханини жорий йилда ўтказиладиган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросимига таклиф қилди. Шу билан бирга Тошкентда коллекциядаги Ўзбекистонга алоқадор экспонатлар кўргазмасини  ташкил қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Али Сарихани: Ўзбекистон маданияти ва тарихи мени ҳамиша мафтун этиб келади