Фарғона давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказида Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, академик Сирожиддин Зайнобиддиновнинг илмий-педагогик фаолиятини ўрганиш ва тажрибаларини оммалаштириш мақсадида махсус электив курс ташкил этилди.

– Мазкур илмий курснинг асосий вазифалари орасида академик С. Зайнобиддинов томонидан илгари сурилган фундаментал ва амалий илмий тадқиқот йўналишларини таҳлил қилиш, унинг методологик ёндашувларини  ўзлаштириш ҳамда замонавий педагогик тадқиқотларга интеграция қилиш муҳим ўрин тутади, – дейди марказ раҳбари Бахтиёр Баратов. – Шунингдек, ёш олимларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, уларни инновацион изланишларга йўналтириш ва педагогика фанининг назарий ва амалий жиҳатларини янги босқичга олиб чиқиш ушбу илмий курснинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Академикнинг педагогик концепциялари, таълим методологиясига қўшган ҳиссаси ва дидактик тамойиллари замонавий таълим жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилади. Унинг илмий мактаби орқали ёш тадқиқотчилар нафақат анъанавий таълим услубларини ўрганиш, балки илғор педагогик технологияларни қўллаш, таълим жараёнида инновацион ёндашувларни татбиқ этиш имкониятига эга бўлади.  

Илмий курс доирасида ташкил этилган семинарлар, маҳорат дарслари ва илмий анжуманлар ёш олимларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг малакасини ошириш ва фан-техника тараққиётининг долзарб масалаларини муҳокама қилишга хизмат қилади. Бундан ташқари, академик Зайнобиддиновнинг илмий ёндашувлари асосида интерактив ўқув курслари ва инновацион таълим технологияларини жорий этиш режалаштирилган.

Ушбу илмий мактабнинг фаолияти Ўзбекистон таълим тизимининг инновацион ривожланишига муҳим ҳисса қўшиши билан бирга, педагогика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Замонавий илмий-педагогик тенденцияларни миллий таълим тизимига интеграция қилиш, янги авлод педагогларини тайёрлаш ҳамда илмий изланишларнинг самарадорлигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

М.Сулаймонов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик Сирожиддин Зайнобиддинов илмий тажрибаси оммалашади