АҚШнинг нуфузли “Air Products” компаниясининг янги бош ижрочи директори Эдуардо Менезес бошчилигидаги делегация Қашқадарё вилоятидаги “Uzbekistan GTL” заводида бўлди.

Ташриф давомида делегация заводнинг ишлаб чиқариш жараёни ва технологиялари билан яқиндан танишди. Унда ҳамкорлик асосида олиб борилган режали таъмирлаш ишларининг якуний натижалари ва таъмирлашдан кейинги ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Шунингдек, меҳмонлар заводнинг ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.

Эдуардо Менезес заводнинг технологияларидаги ютуқлар ва соҳадаги муҳим аҳамияти, таъмирлаш ишларининг муддатидан олдин ва юқори сифатда бажарилганини алоҳида қайд этди.  

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматига кўра, мазкур танишув чоғида барқарор ривожланиш ва экологик хавфсизлик бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, экологик барқарорлик ва янги технологиялар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Air Products” компанияси раҳбари “Uzbekistan GTL” заводида ҳамкорлик натижалари билан танишди