Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, блогерлар соҳанинг мутасадди ва мутахассислари иштирок этди. Унда мамлакатимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, соҳага оид қонунлар, қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш, аҳолининг бу борадаги билим, кўникма ва тушунчаларини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

Анжуманда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан юртимизда 15 мартдан – 15 апрелгача ўтказилаётган “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” доирасида белгиланган йўналишларда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. 

– Бошқарма, туман, шаҳар бўлимлари мутахассислари ойлик доирасида ижтимоий, иқтисодий соҳаларга тегишли 1 минг 311 та объектнинг фавқулодда вазиятларга шайлиги, ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, турли юқумли касалликлар келиб тарқалиши, заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича бажарилган ишлар юзасидан қатор ўрганишлар ўтказди, – дейди бошқарманинг Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник Нодирбек Йўлдошев. – Ўрганишлар давомида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳолининг ҳушёр ва огоҳлигини ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилди, тегишли топшириқ ҳамда тавсиялар берилди.

[gallery-22765]

Шунингдек, аҳоли ўртасида озиқ-овқатдан заҳарланиш ва ботулизм касаллигининг олдини олиш бўйича бозор, савдо комплекслари ҳамда озиқ-овқат дўконлари, умуман, 600 дан ортиқ объект ўрганилди. Ўрганишлар давомида 289 килограмм муддати ўтган, истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотлари йўқ қилинди. 

Ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича хиёбонлар, бекатлар, бозорлар, йирик савдо ва кўнгилочар масканлар ҳамда одамлар кўп тўпланадиган масканларда семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди. 

Ойлик давомида корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида, “Очиқ эшиклар куни” тадбири, махсус-тактик ўқув машқлари, “Намунали муҳандислик – муҳофаза иншооти” мавзусида ўқув семинарлар ўтказилди. Бундан ташқари, сел, сув тошқин ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда ҳамда зилзила билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ҳам кўплаб тадбирлар ташкил этилди. Умуман, ойлик доирасида профилактик-тарғибот тадбирларида 550 минг нафарга яқин фуқаро иштирок этди. 

Анжуманда ойлик, турли фавқулодда ва бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишининг олдини олиш борасидаги ишларни, айниқса, тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш муҳим эканлиги алоҳида қайд этилди. 

Анжуманда оммавий ахборот воситалари вакиллари ойлик, қолаверса, тизим фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларига мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоб олди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг ҳушёр ва огоҳлигини ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилди