Бойсун туманида Президентимизнинг жорий йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги фармони ижросига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Тумандаги маҳаллалар “еттилиги” ва бошқа алоқадор ташкилот, идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари M.Рахмонов, Бойсун туман статистика бўлими бошлиғи А.Саидовлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг аҳамияти ҳамда мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди. Муҳим тадбирни юқори савияда ўтказиш учун пухта ҳозирлик кўриш юзасидан фикр алмашди.

Мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси ташкил этилади. Вилоят, туман, шаҳар штаблари тузилиб, уларнинг фаолияти назорат қилинади. Тадбирга маҳалла “еттилиги” 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этилиб, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий статистика қўмитаси ва масъул идоралар билан биргаликда “маҳалла еттилиги” тизими ходимларининг планшетларидан фойдаланган ҳолда рўйхатга олишни, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди. 

Ўқув-семинарда иштирокчиларга рўйхатга олиш жараёнида аҳоли ва қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш бўйича услубий тавсиялар берилди.

Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга бағишланди