Муносабат

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табригидаги ғоялар халқимиз ҳаётини янада фаровон ва мазмунли бўлишига хизмат қилади.

Инсоният 2021 йилни кузатиб, 2022 йилни кутиб олди. Халқимизда бундай пайтда ўтган йилни сарҳисоб қилиш, янги йил режаларини тузиш анъанаси бор.

Янги йил киришига саноқли дақиқалар қолганда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқимизни табриклаши юртдошларимизга ўзгача кайфият, руҳият, куч-қувват, ишонч ва умид бағишлайди.

Президентимиз табригини тинглаётган ҳар бир инсон мазкур қутловда ўзи, оиласи ҳақида фикр юритилаётганлигини, ғамхўрлик қилинаётганлигини теран англайди. Қалбида мана шу Ватанга кераклигини тушуниб етади. Инсон ўзи яшаётган маҳалла, қишлоқ, туман, шаҳар, вилоятда нима ўзгаришлар юз беришидан хабардор бўлади. Инсонни янги йилда қандай янгиланишлар, юксалишлар, бунёдкорликлар кутиб турганлигини юрак-юрагидан ҳис этади, англайди, чуқур таҳлил қилади. Айниқса, бу ишончни унга давлат раҳбари бераётганлиги мазкур туйғулар қадр-қимматини янада оширади.

Халқимиз ўз навбатида, янги йилнинг қандай номланишига ҳам алоҳида эътибор қаратади. 

Президентимиз 2022 йилга “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб ном беришни таклиф этди. “Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир”. Янги йилимизнинг номланишини бутун мазмун-моҳияти мана шу биргина жумлада ўз ифодасини топган.

Ҳа, бугун Ўзбекистон ҳаётнинг қайсидир кичик муаммолари ҳақида ўйлайдиган мамлакат эмас. 2016 йилдан бошлаб, то 2021 йилгача инсон учун зарур бўлган жуда кўп муаммолар ҳал этилди. Жуда кўп масалаларга ечим топилди.

Бу йўл, электр энергияси, уй-жой бўладими, тиббиёт ёки олий таълим бўладими, қишлоқ хўжалиги ёки қишлоқ инфраструктураси бўладими, маҳалла тизими, аёллар, ёшлар муаммоси бўладими, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш бўладими? Инсоф билан айтганда, бу каби муаммолар аллақачон бартараф этилди ва Ўзбекистон раҳбарияти бугун инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашдай энг олий мақсад ва вазифалар борасида улкан ислоҳотлар, амалий ишларни янада кенгайтириш, ривожлантириш ҳақида фикр юритмоқда.

Президентимизнинг табригида, инсон қадрини улуғлаш борасида, алоҳида эътибор қаратилаётган масалалардан бири иқтисодиётимиз тармоқлари ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратишдир.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бу аслида камбағалликка барҳам беришнинг энг тўғри ва оқилона йўлидир. Иш ўринлари яратиш оила мустаҳкамлигининг асосидир. Иш ўринлари яратиш меҳнат миграциясини камайтиришдир. Иш ўринлари яратиш турмуш даражасини оширишдир...

Аҳоли бандлигини таъминлаш нақадар муҳимлиги ҳақида яна узоқ фикр юритса бўлади. Ўзбекистонда 2022 йилда жуда катта гигант корхоналар ишга туширилиши белгиланган. Афсус билан айтиш керакки, 25 йилда тўпланган муаммоларни қисқа бир даврда ечиш имконияти йўқ. Иқтисодда саноатлаштириш ва хизматлар улушини кескин ошириш самарали стратегик йўналишга айланмокдаги, бу – ўта оқилона бошқарув сиёсатининг нишонасидир.

Президентимиз иш ўринлари яратиш барча даражадаги раҳбарларнинг эътибор марказида туриши кераклигини ҳар доим таъкидламоқда. Минг афсуски, қўшни мамлакатларга бориб ишлаётганларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилмоқда. Уларнинг хавфсизлиги, саломатлиги тўлиқ кафолатланмаган ҳолатлар ҳам бор. Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида бутунлай янги тизим яратилди. Бу борадаги ишлар ҳали-ҳамон давом этмоқда.

Табрикда аҳоли даромадларини кўпайтириш, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини оширишга қаратилган муҳим ишлар 2022 йилда ҳам изчил давом эттирилиши алоҳида таъкидланган.

Тўғрисини айтганда, бу борада 2016 йилдан бошлаб, жуда катта ишлар қилинди. Ойлик маошлар узлуксиз ошириб борилди ва бу жараёнлар тўхтагани йўқ.

Олий таълим тизимида муайян тажрибага эга бўлган инсон сифатида шуни айта оламанки, биргина профессор-ўқитувчилар ойлигининг бир неча баробар оширилганлиги, қатор рағбатлантирувчи устамаларнинг жорий қилиниши тизимнинг академик фаоллигини таъминлаш асоси бўлмоқда. Муносабат, эътибор ўзгарди. Олий таълим муассасаларининг иқтисодий, молиявий имкониятлари ортди. Янги йил арафасида ОТМ ларнинг академик, ташкилий-бошқарув ва молиявий мустақиллигини таъминлаш юзасидан қарорларнинг қабул қилинганлиги, муболағасиз таълим ислоҳотлари тақдири учун тарихий аҳамиятга эга бўлди.

Ойлик ва маошлар аҳоли турмуш даражасини юксалтиришнинг асосий манбаси эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу борада Ўзбекистон раҳбарияти олиб бораётган сиёсат нақадар тўғрилигига иқрор бўламиз.

Президентимиз табрикда аҳоли учун энг муҳим бўлган ижтимоий соҳалар, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантиришга барча ресурсларни жалб этиш кераклигига алоҳида аҳамият қаратди. Тан олишимиз керакки, мазкур соҳалар ҳам яқин тарихимизда боши берк кўчага кириб қолган эди. Бугун аҳвол бутунлай ўзгарган, ўнгланган. Лекин бу етарли эмас. Президентимиз бундан-да яхши бўлиши кераклигини одамлар ўз саломатлиги, фарзандлари таълим-тарбияси борасида ҳеч қандай тўсиққа дуч келмаслиги кераклигини мунтазам талаб қилиб келмоқда.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида илм-фан ривожини шартли равишда 2 даврга ажратиш зарур. Биринчи давр 1991-2016 йилларни ўз ичига олса, иккинчи давр 2016-2021 йилларни ўз ичига олади. Илм-фан ривожи йўлида давлатимиз раҳбари илгари сураётган ғояларни фикрларни кўриб, ўқиб, эшитиб ҳайратланаман. Тўғриси, баъзида қулоқларимга ишонмайман. Ҳеч қачон олим бугунги кундагидек ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан бу даражада қўллаб-қувватланмаган. Ўзбекистон илм фани яқин тарихимизда бутун дунё илм-фанидан ажралиб, яккаланиб қолди. Бу ўз-ўзидан турғунликка олиб келди. Олимларни халқаро миқёсдаги алоқалари бутунлай йўқолди. Қанчадан қанча илмий текшириш институтлари ёпилди, уларда фаолият кўрсатаётган илмий ходимлар ишсиз қолди....

Демак, 2022 йилда ҳам илм-фан ривожи йўлида жуда катта янгиланиш ва ўзгаришлар юз беради. Худо хоҳласа бу жараёнларда биз олимлар ҳам фаол иштирок этамиз, Ўзбекистон илм-фанини бутун дунё бўйлаб намоён этишга муносиб ҳиссамизни қўшамиз.

2022 йилда ҳам уруш ва меҳнат фахрийларини, аёлларимиз ҳамда ёшларимизни кўмакка муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш давом этади.

Авлодлар ҳамжиҳатлигини таъминлаш, кексаларимиз ҳаёт тажрибаси билан ёшлар куч-қудратини уйғунлаштириш, аёлни, онани эъзозлаш, унинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш борасидаги Ўзбекистон йўли бугун жуда кўп мамлакатларга ўрнак қилиб кўрсатилмоқда. Халқаро экспертлар бу борадаги Ўзбекистон раҳбарияти олиб бораётган сиёсатни алоҳида эътироф этишмоқда. Жамиятда меҳр-оқибат тамойилини янада барқарорлаштириш, ўзаро ҳамжиҳатликка, бир-бирига кўмаклашишга эришиш борасида ҳам жуда муҳим қадамлар ташланмоқда.

Мамлакатимизни янада обод қилиш, замонавий уй-жойлар қуриш ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон массивлари” ни барпо қилиш ҳақидаги Президентимиз ғояси жуда кўпчилик томонидан қизғин кутиб олинди.

Азал-азалдан халқимиз Ватан ичра ўз ватани, бошпанаси, уйи бўлишини орзу қилган ва шунга интилган. “Янги Ўзбекистон массивлари”нинг қурилиши халқимизнинг уй-жойга бўлган доимий ўсиб бораётган талабини қондириш йўлидаги жуда тўғри, ўринли ғоя, деб ўйлайман. Оила қураётган ёшларимизни уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш жуда-жуда муҳимдир.

Президентимиз табригини тинглаб туриб ўйладим: ҳаммаси ҳаётбахш, ҳаммаси инсон қадрини улуғлашга қаратилган. Ҳаммаси маҳаллани янада мавқеини, фаоллигини оширишга йўналтирилган. Аслида инсонга жуда кўп нарса керак эмас. Иши бўлса, рўзғорини тебратишга маоши бўлса, саломат бўлса, фарзандлари таълим-тарбия олса, қийналиб қолганда кимдир кўмаклашса, ғамхўрлик қилса ва яшаш учун уй-жойи бўлса, яна нима керак?

Президентимизнинг Янги йил табригидан шундай хулосага келдимки, халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлади. Бунинг учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилади.

Рустам ХОЛМУРОДОВ,

Самарқанд давлат университети ректори, профессор,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли турмуш-тарзини янада фаровон ва мазмунли қилиш йўлида