Бугун мамлакатимиз бўйлаб улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу жараёнда барча қурилиш маҳсулотлари қатори цементга бўлган талаб ҳам янада ошмоқда.

Айни вақтда республикамизда 25 дан ортиқ цемент заводи фаолият олиб бораётган бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 13 миллион 780 минг тоннадан ошади. Жорий  йилнинг январь-февраль ойларида йирик корхоналар томонидан 2 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилган.

Белгиланган тартибга кўра, цемент заводлари фаолиятини ташкил этишда Давлат экологик экспертизасининг талаблари мавжуд. Бунда буюртмачилар  рухсат этувчи ҳужжатларни олиши шарт бўлади. Шунингдек, завод аҳоли турар жой биноларига яқин жойлашган ҳолларда ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларидан санитария-меъёрий ҳужжатларига биноан рухсатномалар олиш лозим.

Аҳолига яқин ҳудудларда, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмон хўжалиги ҳудудлари ва уларга яқин жойларда цемент заводларини қуриш, атмосферани ифлослантирувчи манбаларни, унумлилиги 99,5 фоиздан кам бўлмаган замонавий фильтрли чанг-газ тозалаш ускуналарисиз тасарруф қилиш қатъиян ман этилади.

Цемент заводлари объект ҳудудида атмосфера ҳавосига кўтариладиган ноорганик чангни бостириш мақсадида сув сепиш тизимини узлуксиз олиб бориш, мазкур объект ва атроф ҳудудини ҳамда ер устини ва ер ости сувларини нефть маҳсулотлари ва чиқиндилар билан ифлослантирмаслик муҳим.  

Ўзбекистон Республикасининг “Яшил макон” ва “Яшил белбоғ” умуммиллий лойиҳаси ижроси юзасидан корхона ҳудуди ва атроф ҳудудни комплекс ободонлаштириш ва ҳудуднинг 25 фоиздан кам бўлмаган қисмини кўкаламзорлаштириш чоралари кўриб чиқилади. Кўриб чиқилаётган лойиҳаларнинг мақбуллиги тўғрисидаги Давлат экологик экспертизасининг хулосаси қонунда белгиланган тартибда давлат идоралари ва ташкилотлардан тегишли рухсатномаларни олиш заруратини алмаштирмайди ёки бекор қилмайди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/dijjjhYnPkY" title="Aholi punktlariga yaqin joylarda sement zavodlarini qurish mumkinmi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мавзу юзасидан Экологик экспертиза объектларини рўёбга чиқариш бўлими бошлиғи Аҳрор Йўлдошев маълумот берди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли пунктларига яқин жойларда цемент заводларини қуриш мумкинми? (+видео)