ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Сурхондарё вилоятида ишчи ташриф билан бўлиб, Жарқўрғон туманида жойлашган 66-мактабда ногиронлиги бўлган шахслар, хусусан, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун қулай ҳамда тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Мактаб ҳудудида кўзи ожизлар учун пиёдалар йўлакларида сариқ рангли йўл чизиқлари ташкил этилган. Бинонинг биринчи қаватидаги ошхона, эшиклар, ҳожатхона ва йўлаклар мослаштирилган. Ушбу ўзгартиришлар мактабда таҳсил олаётган барча ўқувчилар учун қулай шароит яратишга хизмат қилмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур таълим муассасасида 4 нафар ўқувчи инклюзив синфга жалб этилган. Мактаб атрофидаги пиёдалар йўлакчасининг 200 метр қисмига тактил қопламалар ётқизилган. Шунингдек, ҳудуддаги чорраҳаларга овозли светофорлар ўрнатиш режалаштирилган. Мактабда инклюзив муҳит яратиш бўйича ишлар изчил давом этмоқда.

Ташриф давомида ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун ташкил этилган кундузги парвариш маркази фаолияти ўрганилди. Марказ  20 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда бу ерда 17 нафар фуқаро, шундан 15 нафари кам таъминланган оила вакиллари ижтимоий хизматлар билан қамраб олинган.

Марказда реабилитация, маданий дам олиш, умумий дам олиш хоналари ҳамда ошхона фаолият юритмоқда. 5 нафар ходим  томонидан хизматлар кўрсатилмоқда.  

[gallery-25774]

Шунингдек, хизмат сафари давомида ногиронлиги бўлган болалар учун ташкил этилган кундузги парвариш маркази фаолияти билан ҳам танишилди. Ушбу муассаса 40 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 36 нафар бола (шундан 24 нафари кам таъминланган оилалар фарзанди) ушбу марказ хизматларидан фойдаланмоқда. Бу ерда 4 та ўқув-машғулот хонаси мавжуд бўлиб, 8 нафар ходим болалар билан ишламоқда. Болаларнинг индивидуал салоҳиятидан келиб чиқиб тузилган машғулотлар профессионал жамоа – невропатолог, психоневропатолог, дефектолог, аудиолог, педагог ва психологлар иштирокида олиб борилади. Кундалик 9 соатлик комплекс машғулотлар орқали болаларнинг функционал имкониятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли фаровонлиги йўлидаги манзилли ишлар ўрганилди