Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермер ва деҳқонлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда соҳада замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган кенг қамровли учрашув бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, аграр соҳа вакиллари, фермер ва деҳқонлар, соҳавий мутахассислар ва кластерлар раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашувда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, маҳсулот ҳосилдорлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларга аниқ ва амалий ечимлар топиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Жумладан, ер майдонларини самарали қишлоқ хўжалиги айланмасига киритиш, Шинжон усулида пахта етиштиришга тайёргарлик кўриш, кузги шудгорлаш ишлари, ариқ ва каналларни тозалаш ҳамда бетонлаштириш, насос станцияларига қуёш панеллари ўрнатиш масалалари ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳудудлар кесимида батафсил муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов учрашув якунида фермер ва деҳқонлар фаолиятининг барқарор ва даромадли бўлиши муҳимлигини таъкидлаб, “Деҳқон бой бўлса — юрт бой бўлади” деган ҳаётий ақидага амал қилиш зарурлигини қайд этди. Ҳар бир фермер ва ҳар бир деҳқон ердан самарали фойдаланиши, хўжалигини ривожлантириши ва маҳсулот ҳосилдорлигини ошириши кераклиги алоҳида уқтирилди. Шу билан бирга, соҳага масъул раҳбарларга фермер ва деҳқонлар билан яқин ҳамкорликда ишлаш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аграр соҳада долзарб ва кечиктириб бўлмас масалалар муҳокама қилинди