“Tolo news” ахборот портали ёзишича, Ҳирот шаҳрида фақат аёллар аудиториясига мўлжалланган “Nawaye Zan” (Аёллар овози) биринчи радиостанция ишга туширилди.

Студияда ўндан ортиқ аёл журналистлар ишлайди, хотин-қизлар муаммоларига бағишланган турли хил контент яратади ва эфирга узатади, дейилади хабарда.

Янги оммавий ахборот воситаси директори Шабнам Каримий “Tolo news” нашрига берган интервьюсида “Nawaye Zan” ўлкада аёллар овозини кучайтириш учун яратилганини айтди. 

– Ушбу радио дастурлари орқали аёллар овозини дунёга етказа оламиз, -дейди радиостанция ходими Саади Нияр Язданпараст.

Экспертлар фикрича, Ҳиротда радиостанциянинг очилиши аёлларга нисбатан чекловларнинг кучайиши билан бир вақтга тўғри келмоқда. 

Шанба куни “Khaama press” янгиликлар портали энди Ҳиротдаги аёлларга ҳукумат биноларида ва тиббиёт марказларида бурқасиз чиқиш тақиқланганини хабар қилди. Бундан ташқари, такси ҳайдовчиларига аёлларни бурқасиз ташиш тақиқланган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда аёлларга мўлжалланган радиостанция очилди