Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати қуйидаги хабарни эълон қилди:

Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Мамлакатимизнинг конструктив ролини Афғонистоннинг ҳозирги раҳбарияти ҳам тан олади. Афғонистон Ислом Амирлиги музокаралар гуруҳи аъзоси ва “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Суҳайл Шаҳин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз раҳбарияти номидан табрик мактуби йўллагани бунинг далилидир.

Мактубда шундай дейилади:

– Биродар Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклаймиз.

Биз қўшни Ўзбекистон билан самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, темир йўл ва электр узатиш тармоқларини қуришни давом эттиришдан манфаатдорлигимизни тасдиқлаймиз. Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан ўзбек шерикларимизга бу йўналишда барча зарур ёрдам кўрсатилади.

Муҳаммад Суҳайл Шаҳин,

Афғонистон Ислом Амирлигининг музокаралар гуруҳи аъзоси ва сиёсий идора матбуот котиби

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон Ислом Амирлиги музокаралар гуруҳи аъзоси ва “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси матбуот котиби Ўзбекистонга табрик мактуби йўллади – ТИВ