Термиз шаҳридаги “Мумтоз” тантаналар саройида сурхондарёлик афғон уруши қатнашчилари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, “VETERAN” жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмаси раиси Талъат Муродов, Ўзбекистон “Нуроний” жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари Шароф Убайдуллаев ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда инсон қадрини юксалтиришга қаратилаётган эътибор ҳақида атрофлича сўз юритилди. 

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ва кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг ҳаёт сифатини, турмуш шароитини яхшилаш, соғлигини муҳофаза қилиш юзасидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар қайд этилди. Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган юртдошларимизнинг жасорати ва матонати алоҳида эътироф этилиб, уларнинг турли соҳаларда озод ва обод Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани тўғрисида фикр алмашди. 

Байрам иштирокчилари тўкин ва файзли дастурхон атрофида дилдан суҳбатлашиб, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар ва унда жасорат кўрсатган сафдошларини хотирлади. Ўтган тузумдаги ҳаёт ташвишларини ёдга олиб, бугунги осуда ва фаровон турмушга шукрона айтди. 
Бахтиёр чеҳраларга илиқ табассум, қалбларга қувонч улашган байрамона тадбирда маданият ва санъат намоёндаларининг қизиқарли концерт дастури намойиш этилди. Иштирокчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғон уруши қатнашчилари ҳамиша эътиборда