Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида судьялар ҳамжамияти вакиллари ўртасида “Адолат сари” шиори остида илк маротаба ташкил этилган оммавий югуриш бўлиб ўтди.

1 000 нафарга яқин иштирокчини ўзида жамлаган мазкур мусобақада Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Конституциявий суд, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти судлари судьялари ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, Судьялар ассоциацияси ва “Aдолат” социал - демократик партияси аъзолари ўзаро беллашдилар.

ProRun ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу спорт тадбири давлатимиз раҳбарининг жисмоний ва руҳий саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор чора-тадбирларни белгилаб берган 2025 йил 19 июндаги “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этди.

[gallery-25925]

Спорт билан мунтазам шуғулланиш, жисмоний машқлар бажариш, ҳаракатли турмуш тарзини олиб бориш — буларнинг барчаси иш унумдорлигини оширишга, касалланишлар сонини камайтиришга ва умуман ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. 

Югуриш марафонининг очилиш маросимида таъкидланганидек, бугунги кунда судья ва суд ходимлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш ҳамда дам олишлари ва соғлиғини тиклаши учун барча имкониятлар сафарбар қилинмоқда. Жамоалар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спорт турларига қизиқишни кўчайтириш бўйича ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Айнан шундай амалий чораларнинг узвий давоми бўлган бугунги спорт байрами иштирокчилари 1 ва 3 километрлик масофаларга югуриш бўйича ўзаро беллашдилар.

Чинакам беллашувга айланган югуриш баҳсларида марра чизиғини заб этган, ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга медаль ва эсдалик совғалар топширилди. Ушбу тадбир том маънода судьялар ҳамжамияти ва суд ходимларининг спорт ва адолат қадриятлари атрофидаги бирдамлиги ҳамда ҳамжиҳатлиги рамзига айланди.

ЎзА фотомухбири

Муҳаммад АМИН олган суратлар.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Адолат сари” шиори остида ўтган югуриш мусобақасидан фоторепортаж