Хоразм вилоят судида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда вилоят суди ҳамда қуйи судлар судьялари, тизим ходимлари, суд ва меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида сўзлаган нутқи ҳамда мазкур йиғилиш тафсилотларига бағишланган кўрсатув намойиш этилди.  

Сўзга чиққанлар Президент маърузасидан келиб чиқадиган муҳим вазифалар, коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг барча соҳаларда долзарб эканлигига тўхталди.

Жумладан, суд тизимини ҳалол ва пок ходимлардан шакллантириш, судьяларнинг коррупцияга қарши курашда ролини янада ошириш каби масалаларда  уч авлод вакилларининг фикр-мулоҳазалари эшитилди.  

– Давлатимиз раҳбари томонидан соҳаларда коррупциявий омилларнинг олдини олишда давлат органлари томонидан фуқароларга кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштириш зарурлиги таъкидлаб ўтилган эди, – дейди вилоят суди судьяси Маҳмуд Маҳмудов. – Ҳақиқатдан ҳам бугун рақамлаштириш суд тизими учун ҳам очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, судга мурожаат қилувчи фуқароларга интерактив кўрсатиладиган хизматлар сонини кўпайтириш орқали енгиллик яратишда жуда муҳим вазифа ҳисобланади.

Йиғилишда  Олий суд раисининг судьялар ва суд ходимларига йўллаган мурожаатида таъкидланган муҳим жиҳатлар барча судья ва суд ходимларига етказилди.  

Давлатимиздаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, адолатни таъминлаш орқали аҳолининг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш аввало коррупциянинг олдини олишдан бошланади. Асосий вазифаси қонун устуворлигини таъминлаш ва жамиятда адолатни қарор топтириш ҳисобланадиган масканда коррупцияга ўрин йўқ.

[gallery-22313]

Тадбир якунида судьялар ҳамжамиятининг ҳар бир аъзоси бу долзарб вазифани чуқур англаб етиши учун давомли ишлар, аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адолат қўрғонида коррупцияга ўрин йўқ