ФОТОРЕПОРТАЖ

Эрта тонгдан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманининг “Қўштепа” маҳалласи қир-адирлари узра карнай-сурнай садолари янгради. Чор атрофда тумонат одам, бир қанча ўтовлар қад ростлаган. Ҳашаматли рамзий дарвоза, баланд саҳна томондан кишини ўзига чорловчи бу садоларга ҳамоҳанг одамлар «оқими» шу томонга йўналган. Ҳа, бугун жарқўрғонликлар, вилоят ва қўшни туманлардан келган меҳмонлар ана шу қир-адирларда Наврўз сайлига чиқишган.

Одамлар гавжум кираётган дарвозадан ўнг томонда дастурхонлар миллий таомлар билан безатилган. Оралиқда икки-уч жойдаги дошқозонларда сумалаклар қайнайди, миллий таом - ош пиширилмоқда. Тўрдаги саҳнада туман маданият уйи санъаткорлари ижросида баҳор, Ватан, ободлик, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижроси. Ҳалим, кўк сомса, чучвара сингари миллий таомлар сайил иштирокчилари иштаҳасини «қитиқлайди».  

[gallery-22270]

Азал-азалдан халқимиз Наврўзни сайил тарзида нишонлаган. Бу йил туманинг ушбу байрами қир-адирда ўтказилаётгани кўнгилларга ўзгача шукуҳ, баҳорий кайфият бахш этмоқда. Айниқса, сайил томошалари барчага манзур бўлаяпти. Бир томонда арқон тортиш, миллий ўйинларимиз ҳисобланган ҳаппак, чиллак, «Оқ теракми, кўк терак?» каби қадриятларимизни ифода этувчи ўйинлар болаларга манзур бўлмоқда. Майдон ўртасида дорбозлар ўйини, расмлар кўргазмаси, чолғу асбобларида куй-қўшиқлар ижро этаётган ёш санъаткорлар, келин саломга чоғланган қизларжонларнинг миллий либослари иштирокчиларни бефарқ қолдирмайди.  

Сайлга чиққан отахон-у онахонлар шундай файзли кунларга етказгани, юртимизда тинчлик туфайли эришилаётган ислоҳотлар ортидан халқимизнинг кўтаринки кайфиятини кўриб, шукрона айтишмоқда.  

Наврўз - янги кун, янги ният ва эзгу мақсадларга чорлов дегани. Шу маънода Жарқўрғонда эрта тонгдан кун ботгунга қадар давом этган Наврўз сайли кишилар кўнглида эртанги кун режалари рўёби учун яна бир «ҳаёт дарахти»ни экди. Аминмизки, бу дарахт қулоч ёзиб, юртимизни яшиллик, ободликка буркайверади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адирларга ярашган Наврўз сайли