Қирғиз адабиёти бизга 500 минг мисрадан иборат, қарийб ўн асрлик тарихига эга “Манас” эпоси, Мулла Қилич, Тўғалоқ Мўлда, Тўхтагул Сотилғанов, Қосимали Баялинов ва Чингиз Айтматов каби номлар билан яхши таниш. Бугун ана шу адабиёт вакиллари, яъни қардош ва қўшни юрт адиблари Самарқандда бўлди.

Дастлаб вилоят ахборот-кутубхона марказида икки мамлакат ижодкорлари ёш китобхонлар билан учрашди.  

Учрашувда Қирғиз Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Қанибек Иманалиев, “Жеткинчек» болалар ва ўсмирлар газетаси бош муҳаррири, ёзувчи, таржимон Абибилла Пазилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фармон Тошев, таниқли ёзувчи Нурали Қобул ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги азалий дўстлик, ижодкорларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва адабий алоқалар ҳақида сўз юритдилар.

– Ўзбек ва қирғиз халқларининг тили, маданияти ва адабиёти азалдан бир-бирига ўхшаш, чамбарчас боғлиқ, – дейди Қанибек Иманалиев. – Кейинги йилларда бу алоқалар мустаҳкамланиб, ўзбек ва қирғиз адабиётининг энг сара намуналари икки тилга таржима килинмоқда. Жумладан, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи биринчи марта қирғиз тилига ўгирилганлиги, қирғиз адабиёти намуналарининг ўзбек тилига таржима қилинаётгани ёки Ўзбекистонга энг кўп келаётган мамлакат вакилларидан бири қирғизлар экани фикримизнинг тасдиғидир.  

[gallery-23040]

2019 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмалари ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган бўлиб, ушбу ҳужжат асосида бир неча йиллардан бери биргаликда тадбирлар ўтказилиб, адабий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Марказий Осиё ёш ижодкорлари семинари, Туркий тилли мамлакатлар ёш ижодкорлари форуми, “Мумтоз шеърият” фестивали каби тадбирлар шулар жумласидан.

Ёзувчи Нурали Қобул бугун дунёда, жумладан, минтақамизда ҳам туризм жадал ривожланиб бораётганини қайд этиб, барча соҳаларда мавжуд сайёҳлик нега адабиёт соҳасида йўқлигига эътибор қаратди.

– Назаримда, эко туризм, зиёрат туризми, тиббиёт туризми бўлгани сингари адабиёт туризми ҳам бўлиши керак ва бу ижодкорлар ўртасидаги яқинликни, ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади,-- деди у.  

Учрашувда Қирғиз Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Қанибек Иманалиевнинг “Қирғизнома” китоби тақдимоти ҳам ўтказилди. Нурали Қобул томонидан таржима қилинган мазкур асар қардош қирғиз халқининг урф-одати, одоб-ахлоқ, эътиқод ва анъаналарини ўзида акс эттирган.

Тадбир давомида икки халқ адабиёти тарғиботига ҳисса қўшиб келаётган ижодкорлар вилоят ахборот-кутубхона марказига китоблар совға қилди. Адибларнинг хизматлари эътироф этилиб, Ўзбекистон ва Қирғизистон ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзолигига қабул қилинди.

Қирғизистонлик ижодкорлар Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжолар ва тарихий-маданий ёрдгорликларни зиёрат қилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиёт туризмини ташкил этиш таклиф қилинди