Хоразм Маъмун академиясида 2022-2023 йил давомида ЮНЕСКО раҳбарлигида Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар лойиҳаси хусусида фикрлар алмашилди.

Мазкур йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари, сиёсий фанлари доктори Фурқат Жўрақулов кун тартибидаги масалалар ҳақида сўзлар экан, мамлакатимиз Учинчи ренессанс пойдеворини барпо этиш учун энг аввало, буюк алломаларимизнинг илмий асарларини мукаммал ўрганишимиз, улар асосида янги ғояларни илгари суришимиз лозим. Бу йўлда айниқса, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад Ал-Хоразмий, Маҳмуд Замахшарий, Абу Али Ибн Сино каби алломаларимизни илмий асарларини чуқур ўрганиш ва уларни халқимизга етказиш долзарб масала эканлигини айтиб ўтиш жоиз, деди.

Бугун Абу Райҳон Беруний илмий меросини чуқур ўрганиш борасида дунёнинг бир қатор давлатларида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда алломанинг 1050 йиллик юбилейини Тожикистон, Эрон, Озарбайжон, Покистон каби мамлакатларда кенг нишонлаш мақсадида катта тайёргарлик ишлари бўлмоқда.

Тадбирда қатнашган конференция иштирокчиларининг билдирган таклифлар асосида “Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда Абу Райҳон Беруний илмий меросининг аҳамияти» мавзусида халқаро конференция ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Халқаро конференция ўтказиш асносида алломанинг 1050 йиллик юбилейи арафасида «Абу Райҳон Беруний фаолияти суратларда» номли кўргазма ҳамда рассомлар танловини ўтказилади.

Шунингдек, Хоразм Маъмун академияси олимлари, Урганч давлат университети тадқиқотчилари томонидан Беруний илмий фаолияти билан боғлиқ олиб борилаётган илмий тадқиқотларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари маъқулланди.

Мансур Мусаев,

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи, сиёсий фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абу Райҳон Берунийнинг илмий мероси: алломаларимиз асарлари асосида янги ғояларни илгари суришимиз лозим