“Манчестер Сити” клуби Англия Премьер-лигасининг учинчи турида “Брайтон” жамоаси меҳмони бўлди. Мазкур баҳсда “шаҳарликлар”лар 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Биз учун қувонарлиси, Абдуқодир Ҳусанов ўйинда 85-дақиқа ҳаракатланди ва бирорта хатога йўл қўйгани йўқ. Иккинчи тўп, ўзбек ҳимоячисининг кичик жароҳат сабаб, захирага олинганидан кейин киритилгани “МС” таркибида Абдуқодирни ҳимояда босадиган ўйинчилар йўқлиги яна бир бор ойдинлашди.

Дарвоқе, esteemedkompany.com сайти экспертлари “Манчестер Сити”нинг метин ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ушбу ўйиндаги ҳаракатларини 7.5 баллга баҳолади.

Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола А.Ҳусанов борасида ўз фикр-мулоҳазаларини қуйидагича ифодалади:

"Иккинчи голни биз тезкор футболчилар эвазига ўтказиб юбордик. Рақиблар жуда-жуда тез ҳаракат қилди. Балки А.Ҳусанов голни қайтарган бўларди, чунки у жуда тез. Афсуски у мушакларидан жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмасди. Менимча Абдуқодирда ҳаммаси жойида".

Эслатиб ўтамиз: “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг навбатдаги учрашувини 13 сентябрь куни ўз майдонида ҳамшаҳарлари “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да энг яхши ўйинчилардан бирига айланмоқда