Хабарингиз бор, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги халқимиз озодлиги ва Ватанимиз равнақи йўлида азиз жонларини фидо қилган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини янгича тафаккур асосида ўрганиш ҳамда тарғиб этиш мақсадида янги "Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасини тақдим этиши ҳақида маълумот бергандик.

Лойиҳада Жадид вакилларини Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик театрининг профессионал актёрлари гавдалантирган. Маълумотлар эса, Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Тарих институти ва Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти олимлари билан ҳамкорликда тақдим этилди.

Лойиҳанинг илк қаҳрамони барчага кенг маълум шоир ва ёзувчи, драматург ва публицист, ўзбек адабиётида роман жанри асосчиси — Абдулла Қодирий. Қодирийнинг асарлари ўзбек халқи ҳаётига бағишланган. Абдулла Қодирийнинг нашр этилмаган XX асрнинг йигирманчи йиллари ёзилган саҳна асари асосида режиссёр Марк Вайль ўзининг Тошкентдаги Илҳом театрида “Оппоқ қора лайлак” саҳна асарини қўйган.

Батафсил маълумот билан видеолавҳада танишишингиз мумкин.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/09fTj2je3Eo" title="Abdulla Qodiriy — millat oydini" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулла Қодирий — миллат ойдини (+видео)