– 4-5 апрель кунлари Самарқандда “Марказий Осиё глобал иқлим муаммоларига дуч келмоқда: умумий фаровонлик учун бирлашиш” мавзусида биринчи халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади, – деди "Hydrogen Oman “Hydrom” бошқарувчи директори Абдулазиз ибн Саид Аш-Шизоний.

– Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикасининг иқлим муаммоларини ҳал этиш, Марказий Осиё минтақасини энергия билан барқарор таъминлаш йўлидаги изланишлар самарасидир. Жаҳон ҳамжамияти томонидан катта  қизиқиш билан кузатилаётган бу форум қатор муҳим минтақавий ва халқаро масалалар кўтариладиган майдонга айланиши шубҳасиз. Шу билан бирга иштирокчилар қайта тикланадиган энергия ва яшил водород сектори янги салоҳиятини ўрганадилар. Хусусан, Ўмон Султонлигида содир бўлаётган ўхшаш ўзгаришлар нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик, интеграция, фикр ва тажриба алмашиш биз учун ҳам фойдали.

Зотан, жаҳон етакчилари – фаол сиёсатчилар, экспертлар Марказий Осиё ва дунё дуч келаётган долзарб иқлим муаммоларини бевосита муҳокама қилиб, экология ва иқлим барқарорлиги, яшил иқтисодий ривожланиш бўйича янги ғоялар илгари суриладиган юқори даражадаги платформада тўпланди.

Асосий мавзулардан бири глобал миқёсдаги экологик ҳалокатнинг яққол намунаси бўлган Орол денгизи инқирозидир. Мутахассислар, ҳукумат вакиллари зарар кўрган ҳудудларда ерни тиклаш, чўлланишга қарши курашиш ва иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатини камайтиришга қаратилган турли ечимларни кўриб чиқади.

Самарқанд форумининг якуний ҳужжати – “Яшил” ривожланишнинг минтақавий концепцияси тақдимоти тадбирнинг асосий натижаси сифатида иқлим ўзгариши соҳасида Марказий Осиё давлатларининг ягона минтақавий қарашини шакллантиришга асос солади. Ҳужжатда етакчи халқаро ташкилотларнинг минтақадаги экологик масалаларга ёндашуви баён қилинади.

Умуман, Ўзбекистоннинг барқарор ва масъулиятли ривожланиш йўлидаги интилиши, яшил иқтисодиёт ва тоза энергия манбаларидан фойдаланиш йўлидаги саъй-ҳаракати бошқа давлатлар учун намуна бўла олади.

Муҳаррама Пирматова ёзиб олди. ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулазиз ибн Саид Аш-Шизоний: Самарқанд халқаро иқлим форумида долзарб муаммолар муҳокама қилинади