“Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятида бўлди.

Хизмат сафари доирасида ишчи гуруҳ Катта Андижон каналида кичик ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳаси доирасида барпо этилаётган “Бешқўрғон”, “Қўғай-2” ва “Қўғай-1” кичик ГЭСлар қурилиши объектлари билан танишди. 

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 54,7 миллион АҚШ долларига тенг. 23 МВтни ташкил этадиган ушбу кичик станциялар 172,5 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга. 

Лойиҳа қурилишида хорижий ҳамкор сифатида Хитойнинг “CITIC Bank” банки иштирок этмоқда.

Лойиҳада 51 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Жорий йилнинг охирига қадар ушбу кичик ГЭСлар фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. 

Аҳамиятлиси, ушбу лойиҳа Наманган вилоятининг гидроэнергетика салоҳиятини янада ошириш ва минтақа учун янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

[gallery-22649]

Танишув якунида бошқарув раиси қурилиш жараёнларининг сифатини таъминлаш мақсадида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдуғани Сангинов Наманган вилоятида кичик ГЭСлар каскади қурилиши билан танишди