Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубида давом эттирадиган бўлди. У янги жамоасида 11-рақам остида ҳаракатланади.

"Истанбул Башакшеҳир" трансфер учун ЦСКАга 7,5 миллион евро тўлаб берди. Агарда бу сумма тўланса, "Пахтакор" мазкур трансфердан 10 фоиз, яъни 750 минг евро ишлаб олади. Бундан ташқари, клублар ўртасидаги келишувда ЦСКА Аббосбекнинг кейинги трансфери суммасининг 10 фоизини олиши кўрсатилган. Дарвоқе, Аббосбек бир мавсум учун 1 миллион евро маош олади. Шунингдек, шартномада самарали ҳаракатлар учун қўшимча бонуслар ҳам белгиланган.  

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев “армиячилар” таркибида барча турнирларда 72 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини саккиз марта ишғол қилди ва жамоадошларига 22 та голли пас узатди.

Туркия Суперлигасида юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган “Истанбул Башакшеҳир” ёзда таркибини жиддий тарзда кучайтиришга қарор қилган. Истанбулликлар яқинда “Рома”дан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва тўпурари Элдор Шомуродовни трансфер қилган эди.

Маълумот ўрнида: 2024 йилги Туркия чемпионатида "Истанбул Башакшеҳир" бешинчи ўринни эгаллаган эди. Ҳозирда жамоа УЕФА клублар ўртасидаги учинчи турнир - Конференциялар лигаси саралашида иштирок этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аббосбек Файзуллаев — "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси