Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими йўлга қўйилади
– Аҳоли саломатлиги билан боғлиқ соҳада аниқ тартиб, қатъий назорат бўлиши, бу фаолият билан фақат профессионаллар шуғулланиши керак, – деди мамлакатимиз етакчиси.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимига узоқ тайёргарлик кўрилди, илғор тажрибалар ўрганилди. Тизим келаси йил 1 июлдан йўлга қўйилади.
Дастлабки босқичда давлат рўйхатидан ўтиш ихтиёрий бўлади. 2030 йилдан эса бу тартиб мажбурий тус олади.
Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларнинг иш ҳақига 7 миллион сўмдан, ҳамшираларга 3,5 миллион сўмдан устама тўланади.
Мутасаддиларга соҳада таълим сифати, кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш топширилди.
ЎзА