Қирғизистон ҳукумати раҳбари Тошкентдан жўнаб кетди
Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиевнинг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди.
Адилбек Касималиев пойтахтимизда давом этаётган V Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисида қатнашиб, сўзга чиқди.

Кеча у Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
ЎзА