Озарбайжон ҳукумати раҳбарининг мамлакатимизга ташрифи якунланди
Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадовнинг Ўзбекистонга сафари ниҳоясига етди.

Ташриф дастурига мувофиқ, пойтахтимизда бўлиб ўтаётган V Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисида нутқ сўзлаган қардош мамлакат ҳукумати раҳбари кеча Президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлди.
Юқори мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
ЎзА