Мишустиннинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
V Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашиш учун келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустиннинг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди.

Давлатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим тадбирлар – учрашув ва музокараларда иштирок этган РФ ҳукумати раҳбари пойтахтимизда давом этаётган нуфузли анжуман ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
Расмий ташриф доирасида юксак мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди.

Михаил Мишустинни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Ғ.Хонназаров,
Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА